Қирғизистонда кучли ер қимирлаши содир бўлди

Oбуна бўлиш
Унинг эпицентри Тожикистон ҳудудида жойлашган бўлиб, магнитудаси 6,9 баллни ташкил қилди. Ер силкиниши Тошкентда ва Бешкекда ҳам сезилди.

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Қирғизистонда ер қимирлаши содир бўлди, Sputnik Кыргызстан хабарига асосан.

Ер силкинишлари Тошкент, Бешкек ва Ошда сезилди. Онлайн сейсмик монитор хабарига кўра, ер қимирлаши эпицентри Тожикистонда жойлашган бўлиб унинг магнитудаси 6,9 баллни ташкил қилди.  

Эслатиб ўтамиз, 18 ноябрь оқшом Тожикистон ҳудудида кучли ер қимирлаши содир бўлган эди. Унинг оқибатида бир неча уйлар бузилиб хонадонлар бошпанасиз қолган эди.

Янгиликлар лентаси
0