Видео

Обама: “Суриядаги ҳарбий операцияларимиз давом этади”

АҚШ президенти Барак Обама телевидение орқали ўз халқига мурожаат қилиб ҳукумат томонидан жаҳондаги террорчиликнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирди.

Барак Обама, АҚШ ҳарбийлари дунёнинг исталган мамлакатида, террорчиларга қарши курашни давом эттиришини айтди. Биринчи навбатда, Сурия ва Ироқдаги ДАИШ позицияларига авиазарбалар беришда давом эттиришини таъкидлади.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Сурия Иттифоқчилар томонидан ўз ҳарбийлари ўлдирилишига қарши норозилик билдирмоқда

“Хавфсизликни таъминлаш мақсадида, Сурия ва Ироқ Қуролли кучларини қўллаб-қувватлашни янада фаоллаштирамиз", — деди АҚШ президенти ўз чиқиши давомида.

Обаманинг таъкидлашича, АҚШ Туркия билан ҳамкорликда Сурия ва Туркия ўртасидаги чегарани ёпиш устида иш олиб бормоқда. Бу билан Сурияга жангарилар ўтиши ва уларни моддий томондан таъминлашга чек қўйилишига ишонч билдирилмоқда.

"Америка раҳбарлиги остида Халқаро Иттифоқчилар коалицияси Суриядаги урушни тўхтатишнинг сиёсий ечими устида иш олиб бормоқда. Бу нафақат Сурия халқи, балки иттифоқчиларимиз сафидан ўрин олган ҳар бир мамлакатга,  шунингдек Россияга, ҳар бир мамлакат хавфсизлигига даҳл қилаётган гуруҳ — ДАИШни йўқ қилиш учун бирлашиш имконини яратади”, — деб қўшимча қилди Обама ўз нутқида.

У шуни алоҳида таъкидладики, эндиликда АҚШ Ироқ ва Сурияда кенг кўлам олган янги урушга жалб қилинмаслиги лозим. Бу уруш, Обаманинг айтишича, минглаб америка ҳарбийларини ҳалок қилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала