ГФР вице-канцлери: “Россия билан муносабатлар илиқлашуви тарафдориман”

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишГермания вице-канцлери, иқтисод ва энергетика вазири, Зигмар Габриэл
Германия вице-канцлери, иқтисод ва энергетика вазири, Зигмар Габриэл - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир оз аввал ГФР Ташқи ишлар раҳбари Франк-Валтер Штайнмайер Россияда “катта саккизлик”ка қайтиш имконияти борлигини таъкидлади. Бу учун Россия маълум шартларни бажармоғи лозим.

 

МОСКВА, 6 дек — Sputnik. Иқтисод ва энергетика вазири, ГФР вице-канцлери Зигмар Габриэл Россия билан ўзаро муносабатлар илиқлашувини қўллаб-қувватлаши ҳақида гапирди.

"Россия ва ГФР муносабатлари ўртасидаги “музлик” даври тугаши тарафдориман", — таъкидлади сиёсатчи.

Габриэл шунингдек, Россияни “катта саккизлик” (G8)ка кирувчи мамлакатлар рўйхатидан чиқариб юбориш, узоқни кўра билмаслик натижаси эканини қўшимча қилди. “Албатта, Россия, биринчи ўринда, украинадаги инқирозни бартараф этиш йўлида, “Минск шартномаси”га амал қилмоғи керак. Путиндан можарони ҳал қилишни сўраб туриб, бир пайтнинг ўзида, Россияни “G8”дан чиқариб юборишдан мақсад нелигини тушунмайман", – деб таъкидлади сиёсатчи.

ГФР Ташқи ишлар раҳбари Франк-Валтер Штайнмайер бир оз вақт аввал “Bild am Sonntag” газетасига берган интервьюсида “Катта саккизлик”ка қайтиш учун Россияда имконият бор эканлигини таъкидлади. Бунинг учун Россия маълум бир шартларни бажармоғи лозим.

Жумладан, Россиядан Суриядаги урушни барҳам топтириш учун Ғарб билан келишилган ҳолда ҳамкорлик қилиш, шунингдек, Украинадаги аҳволни изга солиш талаб этилмоқда.

Россия ва Ғарб ўртасидаги муносабатларга Украинадаги ҳолат туфайли совуқчилик тушган эди. 2014 йил июл ойи охирида ЕҲ ва АҚШ алоҳида жисмоний шахслар ва компанияларга қарши қаратилган санкциялардан Россия иқтисодиётининг бутун бошли жабҳаларини ўз ичига қамраб олувчи қарши ҳаракатларга ўтди. Бунга жавобан Россия ўзига нисбатан санкция эълон қилган мамлакатлардан озиқ-овқат маҳсулотлари мамлакат ҳудудига киритилишига чеклов қўйди. 2015 йилнинг июн ойида санкциялар узайтирилишига жавобан, Россия, озиқ- овқат эмбаргоси муддатини 2016 йил 5 августга қадар узайтирди.

 

Янгиликлар лентаси
0