Террорчилар Аллепони ракеталардан ўққа тутишди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишСуриянинг Аллепо шаҳри
Суриянинг Аллепо шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гувоҳлар айтишига қараганда, ракеталардан бири Ал-Мухофаза даҳасида, Россия консуллиги яқинида портлаган.

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Террорчилар Сурия шимолидаги Аллепо шаҳрини ракеталар ёрдамида ўққа тутди, деб хабар берди гувоҳ.

“Ракеталардан бири Ал-Мухофаза даҳасида, собиқ Россия консуллиги биноси яқинида портлади. Тинч аҳолидан уч киши қурбон бўлди, беш киши жароҳатланди”,- деди воқеа гувоҳларидан бири.

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция, БМТ Хавфсизлик Кенгаши қоидаларига хилоф равишда,  Сурия ҳудудида жойлашган ИД позицияларига 2014 йилнинг сентябридан бери зарба бериб келмоқда.

Ушбу йилнинг 30 сентябридан бошлар, Россия Сурия президенти Башар Асаднинг мурожаатига биноан, ДАИШ (ИД) позицияларига зарба бериб келмоқда.

Ҳозирги кунда Россия президенти Владимир Путин авиазарбаларини Франция ҳукумати билан мувофиқлаштишни топширган.

2 декабрдан бошлаб Буюк Британия, парламент рухсати билан, АҚШ бошчилигидаги халқаро коалицияга қўшилиб ДАИШ (ИД) га зарба бермоқда.

Янгиликлар лентаси
0