Москва марказидаги транспорт бекатида портлаш юз берди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишМосква шаҳар ГУВД Навбатчилик қисми
Москва шаҳар ГУВД Навбатчилик қисми - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Покровка кўчасида юз берган портлаш натижасида 4 киши жароҳатланди. Дастлабки хабарларга кўра портлаш сабаби безорилар томонидан ташланган портловчи пакет бўлган.

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Россия пойтахти марказида рўй берган портлаш натижасида 4 киши жароҳатланди, улардан учтаси касалхонага ётқизилди, Москва соғлиқни сақлаш бўлинмаси хабарига асосан.

Портлаш юз берган жойда портлашлар табиатини ўрганувчи мутахассисилар ишламоқда. Дастлабки хабарларга кўра портлаш сабаби безорилар томонидан машина ойнасидан ёки қаватли бинодан ташланган портловчи пакет бўлган.

“Жароҳатланганларнинг учтаси Склифосовский номли касалхонага ётқизилган”, Москва соғлиқни сақлаш департаменти хабарига кўра.

Ушбу ҳодиса юзасидан ЖКнинг “Безорилик” банди бўйича жиноий иш қўзғатилди, жиноятчиларни қўлга олиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0