Россияда GM Uzbekistan автомобиллари савдоси 2 баравар камайди

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишRAVON автомобил бренди тақдимоти
RAVON автомобил бренди тақдимоти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Умуман Россия бўйича янги автомобиллар савдоси охирги ойда 43% га камайди.

ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Россия бозорида 2015 йилнинг январдан ноябргача 18,7 минг дона GM Uzbekistan ишлаб чиқарган автомобиль сотилди. 2014 йилнинг мазкур даврида 35,3 минг дона автомобиль сотилган эди, Европа Бизнеси ассоциацияси хабарига кўра.

“Ўтган йилнинг ноябрь ойида рублнинг нархи (чет эл валюталарига қараганда, прим ред.) кескин тушиб кетган эди. (Маълумки, автосалонлар ҳам ўз нархларини янги курсга бинон қайта ҳисоблаб чиқадилар. Лекин бунга бир неча кун вақт керак, прим. ред.) Харидорлар, автомобиллар нархи янги курс бўйича қайта ҳисобланмасдан, сотиб олиш мақсадида автосалонларга “ҳужум” уюштирган эди ва автомобиллар савдоси бир неч кун давомида кескин ошиб кетган эди”, — дейди Европа Автомобил ишлаб чиқарувчилари қўмитаси раиси Йорг Шрайбер.

 

Умуман Россия бўйича янги автомобиллар савдоси охирги ойда 43% га камайди, сон ҳисобида 131,57 мнга дона. Автомобиллар савдоси бўйича биринчи ўринда Lada — 21, 58 минг дона (ўтган йилга қараганда камайиши —29%), Hyundai – 15,1 минг дона (камайиш — 7%),  KIA — 14,1 минг дона (камайиш — 32%), Renault — 10,3 минг дона, (камайиш — 46%) ва Toyota — 7,6 минг автомобил (камайиш — 53%).

Фақатгина Lada ниннг савдо кўрсаткичлари бироз яхшиланган. Бунга 24 ноябрда Lada Vestaнинг савдога чиқиши сабаб бўлган бўлса ажаб эмас. Ой охиригача 1,7 дона Lada Vesta сотилди.

 

Янгиликлар лентаси
0