Россия мессенжерлар устидан назоратни кучайтирмоқда

Oбуна бўлиш
Мессенжер дастурларини ишлаб чиқарувчи компаниялар Роскомнадзорга ҳисобот бериши керак, акс ҳолда мессенжер алоқа канали беркитилади.

ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Россияда мессенжер дастурлари алоқа операторлари билан шартнома асосида ишлашга ўтказилиши ва соҳа назоратчиси бўлган Роскомнадзорга маълумот беришга мажбур қилиниши мумкин, РИА Новости “Ведомости” газетаси хабарига асосан. Газета Роскомнадзор томонидан тайёрланган қонун лойиҳаси билан танишиб чиққан.

Ушбу шартларга амал қилинмаган ҳолларда, Роскомнадзор томонидан мессенжерлар алоқа канали беркитилади. Қоидабузарлик сабалари бартараф этилганидан кейин канал қайта очилиши мумкин.  

Россияда энг оммабоп мессенжерлар WhatsApp —8 млн., Viber — 7,5 млн., ва Skype — 4 млн. фойдаланувчиларга эга. 

“Қонун муаллифлари “Ахборот ҳақида”ги ва “Алоқа ҳақида”ги қонунларни “Ахборот-коммуникация хизматлари” ва “Уяли алоқа операторлари тармоқларида, учинчи томонлар тарафидан кўрсатилаётган, алоқа хизматлари билан технологик жиҳатдан бевоста боғлиқ бўлган, суратли, овозли ва матнли хабарлар узатиш тизими” каби янги тушунчалар билан тўлдиришни таклиф қилмоқдалар”, деб хабар берилган нашрда.

Компьютерда ишлаш - Sputnik Ўзбекистон
Давлат хизматчиларига Google, Yahoo ва WhatsApp дастурларидан фойдаланиш таъқиқланади

Қонунчилар фикрига кўра, мессенжер дастурлари, ноқонуний равишда, номақбул оммавий хабарлар тарқатишни чеклаши ва хабар алмашиш фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар орасида амалга оширилишини таъминлаши керак.

Бироз олдин Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби Сергей Патрушевнинг сўзларига биноан, баъзи дастурлар таркибида чет эл разведкаларининг маълумот йиғиш воситалари топилганлиги ҳақида хабар берган эди. Ушанда депутатлар давлат хизматчиларига ушбу дастурлардан фойдаланишни таъқиқлаш ташаббуси билан чиққан эдилар.

Sputnik ахборот агентлиги, мессенжерлар билан боғлиқ яна бир неча хабарлар тарқатган эди. Улар орасида "Zello — ИД ёлловчилари энг яхши кўрган дастури" ва "Россия Давлат Думаси Telegram дастурини таъқиқлашни сўрамоқда" каби янгиликлар.

Янгиликлар лентаси
0