Москва қабристонларида бепул Wi-Fi ўрнатилади

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишНоводевичье қабристони.
Новодевичье қабристони. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва шаҳрининг диққатга сазовор жойларида бепул Wi-Fi зоналари ташкил қилинади.

 

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Москва раҳбарияти шаҳарнинг энг донгдор қабристонларида бепул Wi-Fi зонасини ташкил қилишга киришдилар.

“Бепул интернет қабристонлар зиёратини янада қулайлаштириб, шу билан бирга, зиёратчилар билимини кенгайтиришга хизмат қилади”, дейди “Ритуал” қабристон маросимлари ташкилоти раҳбари Артём Екимов.

"2016-йилнинг биринчи ярмида Ваганьковский, Новодевичье ва Троекуровский қабристонларидаги очиқ майдончаларда бепул Wi-Fi  зонаси ташкил этиладиган бўлди,” хабар қилади шаҳар маъмурияти "Ритуал" раҳбари Артём Екимовнинг гапларига асосланган ҳолда.

Екимовнинг айтишича, бепул интернет хизмати — қабристонлар зиёрати янада қулай бўлишига хизмат қилади. “Эндиликда зиёратчилар ўзлари учун қизиқ бўлган марҳум машҳурлар тўғрисидаги маълумотни қабристоннинг ўзидаёқ интернет ёрдамида билиб олишлари мумкин”, —дейди у.

“Ритуал" мутахассислари ҳозирда провайдерлар учун тендер ҳужжатлари устида ишлашмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0