Дунёда

Туркия Ироқ қурдларига авиазарба берди

Туркия қирувчи самолётлари, Ироқ ҳаво чегарасини бузиб ўтиб, ярим соат давомида Дейрлук ва Шиладжи аҳоли пунктида жойлашган Қурдистон Ишчи партияси (ҚИП) позицияларига зарба берди.

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Туркия қирувчи самолётлари Ироқ ҳаво чегарасини бўзиб ўтиб Даҳук вилоятидаги ал-Имадияга бомбалар ташлади, РИА Новости Fars News хабари асосида. Дейрлук ва Шиладжида жойлашган Қурдистон Ишчи партияси позицияларига ҳужум уюштирилди.

Гувоҳларнинг сўзларига қараганда авиазарбалар ярим соат давом этган. Бундан ташқари, турк қирувчи самолётлари Ироқ Қурдистонининг тоғли Кандил ҳудудида жойлашган ҚИП позицияларига ҳам зарба берган.

Авиазарбалар Туркия Ироқ шиимолида Мосул яқинидаги Башик аҳоли пунктида ўз ҳарбий базасини жойлаштирганидан кейин бошланди. Мосул ҳозирги кунда ДАИШ жангарилари назорати остида. Туркия ҳукумати буни ўқув машғулотлари доирасида, режалаштирилган ўрин алмаштириш деб атади.  

Якшанба куни Ироқ бош вазири, агар турк қўшинлари 48 соат ичида мамлакат ҳудудини тарк этмаса, Ироқ ҳукумати ҳар қандай чораларни қўллаши мумкинлигини, жумладан БМТ Хавфсизлик Кенгашига мурожаат қилиши ҳам мумкинлигини таъкидлаганди.  

Ироқ ҳукумати хабарига кўра, 4 декабр куни турк аскарлари ва ҳарбий техникаси Ироқнинг шимолий Найнава вилоятига, террорчиларга қарши курашаётган Қурд халқ отрядлари учун жангчилар тайёрлаш баҳонасида кириб келган. Ироқ ТИВ ва Мудофаа вазирлиги ушбу ҳатти-ҳаракатини “душманлик ҳаракати” деб баҳолади.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала