Россия заргарларининг 2 минг олмосли “шоҳқадаҳи”

Oбуна бўлиш
Дубайда кўргазмага олиб келинган бу “шоҳқадаҳ” “дунёнинг энг қиммат соати” мақомини олди. Россияликлар томонидан яратилган ушбу ноёб аксессуар ҳақидаги видеони эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Россиядаги заргарлик уйи раҳбари Виктор Моисейкиннинг айтишича, интерьер безаги сифатида ишлаб чиқилган ушбу “шоҳқадаҳ” га бир килодан ортиқ соф олтин, икки мингдан зиёд олмос ва беш юздан ортиқ ёқут сарфланган. Соатнинг марварид билан безак берилган қисми эса, айланган ҳолда, вақтни кўрсатиб туради.

"Биз бу соат ёрдамида, қимматбаҳо тошлар ва уларнинг жилоси гўзаллигини кўрсатиб бермоқчи эдик. Соат нархига келсак, у — бебаҳо. Аммо биз атиги бир миллион доллар сўраяпмиз. Бу санъат асарини бошқа такрорлай олмаймиз, —таъкидлади Моисейкин. Заргарларнинг сўзларига қараганда, соат 10 йилдан кўп вақт мобайнида яратилган.

Дубай Бутунжаҳон савдо марказида заргарлар кўргазмаси 13-декабргача давом этади. Кўргазмада уч юздан ортиқ санъат асарлари билан 25дан зиёд мамлакат вакиллари иштирок этишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0