Россия БМТ “Анқарадаги қизиққонларни совутишига” умид қилмоқда

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишТИВ расмий вакили Захарованинг брифинги
ТИВ расмий вакили Захарованинг брифинги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мария Захарованинг сўзларига қараганда, Россия, БМТ Хавфсизлик Кенгаши Туркияни янги андишасиз қадамлардан огоҳ қилади деган умидда.

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Россия ТИВ расмий вакили  Мария Захарова Россия, БМТ Хавфсизлик Кенгаши «Анкарадаги қизиққонларни совутиши”га умид қилаётганлигини таъкидлади.

“БМТ ХК мажлиси ўтказилиши Анқарадаги қизиққонларни совутиши ва уларни янги андишасиз қадамлардан огоҳлантириши керак. Туркия шундай қадамлар қўйиши мумкинлигига биз амин бўлдик”, — деди Захарова журналистлар билан бўлган брифинг чоғида.

Шу ўринда, расмий вакил Туркиянинг Россия томонидан Сурияда қандайдир “этник тозалашлар”  ўтказаётганлиги ҳақидаги маълумоти  ҳақиқатдан узоқ ва асоссизлигини ҳам айтиб ўтди. 

Суриядаги аҳвол - Sputnik Ўзбекистон
Cурия Ҳаво Кучларининг тўрт нафар аскари иттифоқчилар авиазарбаси натижасида ҳалок бўлди

Хусусан у, “Ушбу баёнотлар Туркия раҳбариятининг ҳаётдан узоқлиги ва ҳудудда бўлаётган воқеалардан умуман бехабарлигини маълум қилади. <…> Ушбу нолойиқ баёнотлар асоссиз ва ўзини ўзи баҳоламоқда”, — деди Захарова.

Захарова қарши олиб борилаётган кураш ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Жумладан у, АҚШ бошчилигидаги коалиция ИДга қарши сохта кураш намойиш қилаётганлигини ва улар ушбу “кураш” ёрдамида ўзларининг сиёсий мақсадларига интилаётганини айтиб ўтди. Албатта, бундай “кураш” халқаро ҳамжамиятнинг террорчилкка қарши олиб бораётган саъй-ҳаракатларига зид эканлигини таъкидлади. 

“Ушбу мамлакатлар қайси жойда коалиция номидан, қаерда ўз қизиқишларига учун ҳаракат қилаётганини билиш амримаҳол”,- деди Захарова.

Захарованинг фикрига кўра АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция, жаҳон ҳамжамиятини, ўзининг Суриядаги террорчиликка қарши олиб бораётган кураши моҳияти билан батафсил таништириши керак.

 

Янгиликлар лентаси
0