Федерал Хавфсизлик хизмати : А321 қандай портлатилганини айтиб берди

© Sputnik / Виктор Толочко / Медиабанкка ўтишAirbus A321 самолёти қурбонлари хотирасига гуллар
Airbus A321 самолёти қурбонлари хотирасига гуллар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мутахассислар фикрига кўра, Синайда ҳалокатга учраган А321 самолёти “пластит” ёрдамида портлатилган бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Федерал Хавфсизлик хизмати (ФХХ) мутахассислари октябр охирида Синайда ҳалокатга учраган Россиянинг А321 самолёти қандай мослама ёрдамида портлатилганини эълон қилди, РИА Новости, "Коммерсант" хабари асосида.

Нашр хабар беришича, Россия ФХХ мутахассислари йўловчилар шахсий буюмларини ва самолёт бўлакларини диққат билан кўздан кечириб, керакли анализлар ўтказганидан кейин у ерда портловчи модда излари топилганини маълум қилишган.

“Олиб келинган намуналарни ўрганиб чиқиш натижасида, А321 самолёти кичик қувватга эга бўлган портловчи мослама ёрдамида портлатилгани аниқланди. Ушбу мослама чет элда ишлаб чиқарилган, пластитга ўхшаш портловчи моддадан иборат бўлган”, — дейилган хабарда.

Мутахассилар, фаразига кўра, портловчи модда, салоннинг ўнг томонидан охирги қатор ўриндиқларнинг бири остига ўрнатилган бўлган. Портлаш самолёт баландликка кўтарилаётган вақтда содир бўлган ва унинг оқибатида А321 корпусида диаметри 1 метрли тешик пайдо бўлган. Оқибатда, самолёт герметиклиги бузилган ва бу унинг парчаланиб кетишига олиб келган.

Кеча, 14 декабр куни авиаҳалокат сабаларини ўрганувчи Миср комиссияси, самолёт теракт оқибатида ҳалокатга учраганини исботловчи далилларни  ҳалигача олинмаганини хабар қилди.

Ҳозирги пайтда, фожеа содир бўлган жойда, самолёт бўлакларининг 3D модели суратга олинмоқда. Ушбу жараён тугаганидан кейин самолёт қолдиқлари Қоҳирага олиб келинади ва барча қизиққан томонлар: суғурта компаниялари, техник комиссия, прокуратура ва бошқалар у билан танишиш имконига эга бўлади.  

Россия ва собиқ Иттифоқ тарихида энг катта авиация ҳалокати 2015 йилнинг 31 октябр куни Мисрнинг Синай ярим ороли устида содир бўлди. Россиянинг “Когалимавиа” компаниясига тегишли А321 самолёти ҳалокатга учради, 224 қурбон бўлди. Кейинроқ, Россия ФХХ раҳбари Александр Бортников ушбу фожеа теракт оқибатида содир бўлганини хабар берди.

 

Янгиликлар лентаси
0