Ўзбекистонда президентликка номзодлар учун тўпланадиган имзолар сони қисқармоқда

© stefan_fotosЎзбекистон Республикаси ҳукумати биноси.
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати биноси. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти сайловида номзодни илгари суриш учун тўпланадиган имзолар миқдори умумий сайловчилар сонининг 5 %дан 1%га қадар қисқартирилади.

ТОШКЕНТ, 14 дек – Sputnik. Янги нормаларнинг қабул қилиниши номзодни илгари суриш учун тўпланадиган имзолар миқдори умумий сайловчилар сонининг 5 фоизидан 1 фоизига қадар қисқартирилишига ёрдам беради. Мазкур нормаларга ўзгартириш киритиш мақсадида янги қонунчилик лойиҳаси ишлаб чиқилди. У 2016-йил бошида парламент депутатлари томонидан кўриб чиқилади,, Ўзбекистон парламентининг қуйи палатаси матбуот хизмати хабарига кўра.

Парламент вакилининг таъкидига кўра, камида 5% имзо тўплаш бўйича амалдаги тартиб сайлов кампанияси жараёнида сезиларли қийинчиликларни туғдирмоқда ва маблағлар бошқа томонга кетишига сабаб бўлмоқда.

Янги қоидаларнинг жорий этилиши, зарур миқдордаги имзолар сонининг 1 миллиондан 200 минггача қисқаришига олиб келади. Таъкидланишича, мазкур ўзгаришлар Ўзбекистонда президент сайловини мунтазам равишда мониторинг қилиб борувчи ЕХҲТ миссияси тавсиясига биноан амалга оширилмоқда.

Янги қонун лойиҳасининг қабул қилиниши республикада президентлик сайловини ўтказишда “тинчлик куни” — сайловга бир кун қолганда сайловолди ташвиқотини тўхтатиш амалиётини жорий этишни кўзда тутади. Бугунга қадар “тинчлик куни” фақат парламент сайловлари учун белгиланган эди.

Янгиликлар лентаси
0