“Танишинг. ИШИД!”

© Sputnik/Анастасия Нуар"ДАИШнинг қўрқинчли эртаги" брошюраси.
ДАИШнинг қўрқинчли эртаги брошюраси. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўнгги маълумотларга кўра, МДҲ мамлакатларидан 7000га яқин киши “ИШИД” жангарилари сафига қўшилган. МДҲ мамлакатлари террорчиликка қарши курашиш маркази ушбу муаммога қарши курашнинг янгича усулини топди.

 

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Россия Жамоатчилик палатаси ва МДҲ иштирокчи-мамлакатлари террорчиликка қарши курашиш маркази ҳамкорлигида “ИШИДнинг қўрқинчли эртаги” брошюраси чоп этилди. Унда ИД ўзи нима, жиноий гуруҳ фуқароларни қай тарзда ёллаши, террорчиларга қарши қандай чоралар кўриш мумкинлиги ҳақида батафсил маълумот берилган.

Ҳажми жиҳатдан унчалик катта бўлмаган тўплам оддий тилда ёзилган. Брошюра террорчилар сафига адашиб қўшилиб қолган ёш йигит-қизларнинг ота-онаси ва қариндошлари учун махсус чоп этилган.  

Тўпламнинг биринчи бўлими — "Танишинг.ИШИД", — деб номланиб, унда ёлловчилар айнан нимага босим ўтказиши ҳақида гапирилади. “Руҳий қониқмаслик, мослашиш муаммоси, моддий қийинчиликлар, тушунмовчиликлар, катта ёшдагилар билан зиддиятлар — буларнинг барчаси ёлловчилар энг биринчи эътибор қиладиган жиҳатлардир. Қолаверса, улар ёшларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини, ундаги фотосуратларни, ёшлар ўз статусларида нималар ҳақида ёзишини диққат билан ўрганадилар. Хуллас, “нишонга олиш” шу тариқа кечади", — тушунтиради Россия жамоатчилик палатаси аъзоси Елена Сутормина.

Аёлнинг сўзларига қараганда, шундан сўнг ёлловчи “нишонга тушган объект” билан ёзишишга киришади. Ора-чорада даъват қилувчи роликларни юбориб туради. Шу тариқа, — дейди эксперт, — ёш қиз ёки йигит террорчилар таъсирига тушади.

"Брошюрада ИД аслида — қоидалари бешафқат тижорат эканлиги фош қилинган. Жангарилар инсон ресурсига муҳтож. Маълум мутахассислар, ёш олимлар, кимёгарлар, нефт соҳасидаги профессионаллар ва спорт ўқув даргоҳлари вакиллари уларга сув ва ҳаводек зарур”.

"Сизни профессионаллар уюшмаси ёлламоқда". Брошюранинг шундай ном олган бўлимида ИД ўз сафига янги кадр, яъни “керакли материал”ни қай тариқа жалб қилиши ёритилган.  “Жамоатчилик бефарқлигидан” чарчаган шахсни ёлловчилар эътиборга кўмадилар, адолатсизликка қарши курашиш истаги учун уни, албатта, мақтайдилар ва исломга қўшилишни маслаҳат берадилар.

Брошюра сўнггида, катталар учун маслаҳатлар берилган. Унда фарзандлар феъл-атворидаги қандай ўзгаришлар ота-оналарни ҳушёр қилиши кераклиги ҳақида ёзилган.

"Фарзандингиз ёнида шундай “мураббий”лар пайдо бўлганини сезсангиз, дарҳол чора кўринг. Фарзандингизнинг ўзини тутишида, ташқи кўринишида фавқулодда ўзгаришлар рўй берса, асабий бўлиб қолган бўлса, исломга қизиқа бошласа, вақтни бой берманг", — деб маслаҳат берилади китобла.

Мутахассисларнинг фикрича, брошюра — "ИД" учун одам ёлловчиларига  қарши курашнинг биринчи, аммо муҳим босқичидир.

Китоб рус тилида чоп этилган. Брошюрани тўлиқ ҳажмда Россия жамоатчилик палатаси ёки МДҲ иштирокчи-мамлакатлари террорчиликка қарши маркази электрон сайтларида ўқишингиз мумкин.

Суторминанинг гапларига қараганда, Жамоатчилик палатаси тез кунларда ушбу китоб Олий ўқув даргоҳлари ҳамда мактабларда тарқатилишини сўраб, мамлакат Таълим вазирлигига мурожаат қилмоқчи. Брошюра ҳамдўстлик мамлакатларидаги олий даргоҳларда тарқатилиши учун МДҲ давлатлари Хавфсизлик хизматларига юборилган.

 

Янгиликлар лентаси
0