Бэнкси нега қочқинлар лагерида Стив Джобс суратини чизди

Oбуна бўлиш
Франциянинг Кале шаҳрида яшаётган мигрантлар журналистларга таниқли кўча рассоми Бэнкси чизган тасвирни кўрсатиш учун 7 Евро сўрадилар.

Ruptly агентлиги хабар беришига кўра, Каледа яшаётган мигрантлар лагерида, кутилмаганда Бэнксининг граффити услубида чизилган Стив Джобс сурати пайдо бўлган. У ерда Стив Джобс қочқин образида тасвирланган бўлиб, елкасида йўл халта ва қўлида Apple компьютери билан тасвирланган.

Тасвир ёнида “Ҳеч ким бундай ҳаётга лойиқ эмас” деб ёзилган.

Кале шаҳрида 7 мингдан зиёд мигрантлар яшайди. Уларнинг кўпчиллиги Сурия ва Афғонистондан келган. Уларнинг мақсади – Буюк Британияга етиб олиб янги ҳаёт бошлаш.

Янгиликлар лентаси
0