Равшан Эрматов дунёнинг энг яхши ҳакамлари рўйхатидан ўрин олди

© AP Photo / Felipe DanaЎзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов.
Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов Европа Клублари Уюшмасининг “энг яхши ҳакамлар” рўйхатига киритилди. Тақдирлаш маросими декабр ойи охирида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Европа Клублари Уюшмаси(ЕСА) ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматовни йилнинг энг яхши ҳакамига даъвогарлар рўйхатига киритди, хабар берилади уюшма сайтида.

Ушбу рўйхатга ҳамюртимиздан ташқари яна беш нафар рефери киритилган. Булар Жюнейт Чокир(Туркия), Вилмар Ролдан(Колумбия), Хоэл Агиляр(Сальвадор), Бакари Папа Гассама(Гамбия) ва Норберт Хауата(Таити).

Тақдирлаш маросими 27-28 декабр кунлари Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилади. Европа Клублари Уюшмаси томонидан шунингдек, йилнинг энг яхши футболчиси, мураббийи, клуб агенти ва ҳаками аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА рефериси Равшан Эрматов бунгача беш маротаба Осиёнинг энг яхши ҳаками унвонига муносиб топилган.

 

Янгиликлар лентаси
0