Ўзбек чегарачилари Тожикистондан наркотик моддалар кириб келишига йўл қўйишмади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик божхона ходимлари Тожикистондан Ўзбекистонга келаётган юк поездида 33,2 кг гиёҳванд модда яширинган туйнукни аниқладилар.

ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Ўзбекистонлик божхона ходимлари Тожикистондан Ўзбекистонга келаётган юк поездида 33,2 кг гиёҳванд моддалар яширинган маҳфий жойни аниқладилар, хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига Ўзбекистон республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими.

Скотч ёрдамида узунлиги 50 сантиметрдан 1 метргача бўлган найчалар шаклига келтирилган гиёҳванд моддалар учта вагоннинг кўндаланг тушган стойка қисмида яширинганлиги аниқланган. Текширув ишлари Бекобод темир йўл ўтиш пунктида ўтказилган.

Манбанинг таъкидлашича, бундай воқеаларнинг келиб чиқишига Тожикистонлик божхона ходимларининг текширув ишларига виждонан ёндашмасликлари сабаб бўлмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0