Толибон Афғонистон жанубидаги Сангин шаҳрини эгаллади

Oбуна бўлиш
Маҳаллий фуқаро хабар беришига кўра, тунда, ҳукумат қўшинлари билан бўлиб ўтган шафқатсиз жанглардан кейин Толибон шаҳар маказидаги маъмурият биносини эгаллаб олган.

ТОШКЕНТ, 21 декабр – Sputnik. “Толибон” гуруҳига қарашли жангарилар якшанбадан душанбага ўтар кечаси Афғонистон жанубида, Гилменд вилоятининг Сангин туманини эгаллаб олди, деб хабар берди РИА Новости Хитойнинг Синхуа агентлиги хабари асосида.

“Тунда, ҳукумат қўшинлари билан бўлиб ўтган шафқатсиз жанглардан кейин Толибон шаҳар маказидаги маъмурият биносини эгаллаб олди”, — деб хабар берди вазият билан таниш бўлган маҳаллий фуқаро.

Ахборот агентлиги хабар беришига кўра, ҳукумат қўшинларида тунги жанг вақтида қурол-аслаҳа етишмовчилиги ва ҳаво ҳарбий кучлари ёрдамига катта эҳтиёж бўлган.

Қундуз кўчаларидан бири - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон шимолидаги Қундуз шаҳрини "Толибон" эгаллаб олди

Жума куни ҳам Афғонистоннинг Гилменд вилоятининг Ханшин туманида ҳам ҳукумат қўшинлари ва “Толибон” орасида жанглар бўлиб ўтганди.

Умуман, Афғонистонда, охирги бир неча ой давомида, вазият сезиларли даражада ёмонлашди. Олдин асосан қишлоқ ҳудудларида жойлашган Толибон гуруҳи, охирги вақтларда йирик шаҳар ва зарур транспорт объектларига ҳужум қила бошлади.

Янгиликлар лентаси
0