Жеб Буш: дунё етакчилигида АҚШ ортда қолиб, Россия биринчи ўринга чиқяпти

© Pixabay / Angelo_GiordanoНью-Йоркдаги Биржа биноси
Нью-Йоркдаги Биржа биноси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ президентлигига номзод Жеб Буш ўз рақиби миллиардер Дональд Трампни Владимир Путинга майл билдираётганликда айблаяпти.

ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. АҚШ президентлигига номзод Жеб Буш ўз рақиби миллиардер Дональд Трампни Владимир Путинга майл билдираётганликда айблаяпти, хабар қилади РИА Новости, The Hill нашри асосида.

Америкалик миллиардер ва телебошловчи Дональд Трамп. - Sputnik Ўзбекистон
Жеб Буш: “Дональд Трамп – ғирт аҳмоқ”

"Путин дунё миқёсида АҚШга чақириқ ташламоқда. Россия бизни сиқувга олиш, дунёдаги мавқеимизни заифлаштириш эвазига, муваффақият қозонмоқчи. Биз дунё миқёсида ўз таъсиримизни йўқотаётган бир пайтда, Россия, аксинча, кучайиб бормоқда. У бизга иттифоқдош эмас", — деди Буш.

Бушнинг таъкидлашича, АҚШга хоҳ у Европа, хоҳ Яқин Шарқда бўлсин, Америка манфаатлари учун курашадиган президент керак. “Фақат шундай йўл орқали Путин билан муносабатларни яхшилаш мумкин”, — қўшимча қилди Жеб Буш.

 

Янгиликлар лентаси
0