Дунёда

Дунёдаги янги тартиб-қоидаларни Россия ва Хитой белгилайди, АҚШ эмас.

© Sputnik / Михаил Климентьев / Фотобанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин (ўнгда) ва ХХР раҳбари Си Цзиньпин
Россия президенти Владимир Путин (ўнгда) ва ХХР раҳбари Си Цзиньпин - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия ва Хитой мақсадларидаги ўхшашлик, ўзаро самарали иқтисодий ҳамкорлик уларга дунёда янгича тартиб-қоида ўрнатишга имкон яратмоқда. АҚШ эндиликда ўз обрў-эътиборини сақлаб қолиш учун курашишга мажбур, деб ёзади америка нашри.

ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Сўнгги пайтларда Россия бир йўла бир нечта йўналишларда самарали ҳаракат қилмоқда. У инқирознинг олдини олиш билан бир қаторда, Хитой билан ҳамкорлик муносабатларини ўрнатишга ҳаракат қиляпти. Москва ва Пекин муносабатлари кучайиши Вашингтонга жуда катта муаммолар келтириб чиқариши мумкин, деб ёзади АҚШ миллий хавфсизлик соҳаси вакиллари Мишель Шеван-Коэтци ва Эксель Хеллман The National Interest мақоласида.

Россия Хитой билан ўта яқин ҳарбий, иқтисодий ва энергетик алоқаларни ўрнатмоқда. Буни ўзаро манфаатли ҳамкорлик деб аташ мумкин. Москва бу билан ўзига альтернатив экспорт бозори ҳамда қўшимча сиёсий таъсир ҳудудини яратмоқда. Хитойда эса дунёда янгича тартиб ўрнатилишига тиш-тирноғи билан қарши чиқаётган АҚШга муносиб зарба бериш имкони пайдо бўляпти, таъкидлайди мақола муаллифлари.

Хавфсизлик нуқтаи-назаридан АҚШга Осиё-Тинч океани регионларидан таҳдид солинмоқда. Жумладан, Россия Хитой армиясини замонавийлаштиришда муҳим рол ўйнамоқда. У Хитойга энг сўнгги ракета ва радар мосламаларини етказиб беряпти.

Ўтган йили икки мамлакат ўртасида С-400 радиусида таъсир кучига эга зенит-ракета-комплекси борасида шартнома имзоланди. Бу икки мамлакат муносабатида юқори босқич дейиш мумкин. Сабаби, Россиядан бундай техникани харид қилаётган биринчи чет эл давлати Хитой бўлди.

Бундан ташқари, икки давлат ўртасида муносабатлар мустаҳкамланиши АҚШнинг иқтисодий ва молиявий соҳаларда ўз сўзини ўтказишига нуқта қўйиши мумкин. Хитой-Россия ҳамкорлиги Россияга қарши эълон қилинган санкцияларнинг салбий оқибатини анча юмшатиши турган гап.

Ўтган йил Москва ва Пекин ўртасида 24,5 миллиард долларлик қисқа муддатли валюта олди-сотди операцияси шартномаси имзоланди. Бу бир томондан Россиянинг долларга тобелиги даражасини пасайтирса, бошқа томондан валюта бозорига юань киритилишини таъминлади.

АҚШ билан муносабатлар зиддийлашгани боис, Россиянинг аксарият фирмалари Пекин билан алоқаларни мустаҳкамлайдилар. Бу эса АҚШ ва унинг иттифоқдошлари қўлидаги бошқарув дастагини ишдан чиқаради. Молиявий муносабатлар барқарорлашуви туфайли АҚШ дунё кўз ўнгида нобоп ўйинчи сифатида намоён бўлиши эҳтимолга яқин.

"Россия-Хитой келишуви АҚШга тўғридан тўғри чақириқ ташлаш дегани. Америка энди бу икки мамлакатни диққат билан кузатишга мажбур. У вазиятни ўзгартиришга уринишга ҳаракат қилмоғи лозим”, — ўз фикрини баён қилмоқда мақола муаллифлари.

 

Янгиликлар лентаси
0