Эксперт: АҚШнинг таклифи ортида андишасиз “ҳисоб-китоб” бор

© Commons.wikimedia / AgnosticPreachersKidАҚШ Давлат департаменти биноси
АҚШ Давлат департаменти биноси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳарбий эксперт АҚШнинг Ўзбекистонни халқаро коалицияга қўшилишга қилган таклифи ортида пухта ўйланган “ҳисоб-китоб” борлигини айтди.

 

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik, Мария Шелудякова. АҚШ Ўзбекистонга “Ислом давлати”га қарши кураш учун тузилган коалицияга қўшилишни таклиф қилди. Гап ИДга қарши курашда Ўзбекистондан жангарилар ва молия оқимини чеклаш ҳақида кетмоқда.

“Миллий мудофаа”  журнали редактори Игор Корочтенковнинг  фикрига кўра, АҚШнинг ушбу таклифи ортида “ҳисоб-китоб” бор.  АҚШ Ўрта Осиёда ўзининг ҳарбий иштириокини кучайтирмоқчи.

Эълон қилинган бетарафлик сиёсатига қарамасдан Тошкент АҚШ ва ЕИ билан фаол мунособатлар олиб бормоқда.

Бироз олдин маълум бўлишига қараганда, АҚШ Ўзбекистон ва Қозиғистон вакиллари билан 2016 йилнинг январида маслаҳатлар ўтказишни режалашириган. Нега АҚШ айнан ҳозир бундай таклиф киритаётгани ҳозирча маълум эмас.

“Ҳойнаҳой, АҚШ ушбу таклифни ўз манфаатни кўзлаб қилган. Ўзбекистон ўзининг ҳарбий-ҳаво базаларини АҚШ Ҳарбий Ҳаво кучлари ёки учувчисиз самолётлари учун фойдаланишга беришини хохлаётгандир. Бу албатта Ўрта Осиёда АҚШ ҳарбий иштирокини кенгайтирган бўларди. Нима бўлганда ҳам бу ерда АҚШ ўз манфаати йўлида ҳаракат қилмоқда, террорчилкка қарши кураш учун эмас, деди Коротченко.

Мутахасис АҚШ бошчилигидаги коалиция ИДга қарши курашда, бир йил давомида ҳtч қандай натижага эришмаганини, “Ислом давлати”га тегишли бўлган нефт оқимларини чеклаш учун ҳам ҳеч нарса қилинмаганини эсга солди.

“Нима бўлганда ҳам биз бир нарсани аниқ тушунишимиз керак – АҚШниншг ҳар қандай, энг олийжаноб таклифлари ортида ҳам, доимо, жуда пухта ўйланган, андишасиз “ҳисоб-китоб” бор”, деди ҳарбий эксперт.

2001 йил 11 сентябрда Нью Йоркда содир бўлган терактлардан кейин АҚШ Афғонистондаги Ал-Қоидага зарба бериш мақсадида Ўзбекистондан Хонобод ҳарбий эародромдан фойдалашга рухсат олган эди. 2005 йилда, Андижон воқеалари туфайли, АҚШ Ўзбекистон раҳбариятини танқид остига олди. Ўзбекистон бунга жавобан Хонобод базасини ёпишга қарор қилди.

 

Янгиликлар лентаси
0