Россияда валюта алмаштириш мураккаблаштирилди

© Sputnik / Михаил Кутузов / Медиабанкка ўтишАҚШ доллари
АҚШ доллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия банки соддалаштирилган валюта айрибошлаш жараёнини бекор қилди. Эндиликда 15 000 рублдан кўп маблағни уйга юбормоқчи бўлсангиз, анкета тўлдиришингиз шарт бўлади.

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Россия Марказий банки операция суммаси 15000 рублдан ортиқ бўлган тақдирда, валюта айрибошлаш жараёнини мураккаблаштиришга қарор қилди. Бу ҳақда Марказий Банкнинг № 499-П Қарорида айтилган.

Яъни, 15 000 рублдан зиёд маблағни уйига юбориш ёки бошқа валютага айрибошлаш учун мижоз нафақат паспорт тақдим этиши, балки, анкета тўлдириши ҳам шарт бўлади. Россия Марказий банки ходими берган маълумотга кўра, валюта айрибошлашда фуқаролар мустақил равишда анкета тўлдирмайдилар, бу иш билан банк шуғулланади.

Анкетада шахс фамилияси, исми, отасининг исми, шахсни тасдиқловчи ҳужжат реквизитлари, яшаш жойи, солиқ тўловчи идентификацион рақами — ИНН(агар бўлса), шунингдек, “кредит уюшмаси ихтиёрига мувофиқ” бошқа маълумотлар келтирилиши шарт бўлади.

Янги қоидалар “Россия Банки ахборотномаси” ("Вестник Банка России")да чоп этилган кундан 10 кун ўтгач кучга киради. Қарор “Ахборотномада” 16-декабр куни чоп этилган.

ФЗ-115 — "Террорчиларни молиявий таъминлаш ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш(ювиш)га қарши кураш “ қонунига мувофиқ  15 000 рублдан ёки хорижий валютада 15 000 рублга тенг бўлган миқдордан ошмаган маблағни юбориш ёки айрибошлаш учун мижоз шахсини аниқлаштириш амалга оширилмайди.

 

Янгиликлар лентаси
0