"Ўзбекистон ҳаво йўллари" электрон чипталар сотувини йўлга қўйди

© Commons.wikimedia"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси самолёти.
Ўзбекистон ҳаво йўллари авиакомпанияси самолёти. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мамлакат ички рейсларига электрон чипталарни 5 январдан бошлаб харид қилиш мумкин. Чипталар тўлови пластик карта ёрдамида амалга оширилади. Чипта мижоз кўрсатган электрон почта манзилига юборилади.

ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси мамлакат ички рейсларига чипталарни интернет орқали буюртма бериш ва харид қилиш хизматини йўлга қўйди. Чипталарни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” расмий сайтида харид қилиш мумкин.

Рейс ва сана танланиб, йўловчи ўз паспорт маълумотларини киритгач, пластик карта ёрдамида тўловни амалга оширади. Тўлов амалга оширилиши билан чипта харидор электрон почта манзилига юборилади.

Аэропортда рўйхатдан ўтиш вақтида қоғозга чиқарилган чипта ва паспорт тақдим этилса, кифоя. Чипталар, энг кеч, парвоздан уч соат олдин харид қилиниши мумкин.

 

Янгиликлар лентаси
0