Жамият

Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб янги йўл қоидалари кучга киради

Янги ҳужжатга кўра автобус, мотоцикл ва мопедлар кундуз куни ҳам чироқларини ёқиб ҳаракатланиши керак бўлади.

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси 2016 йил 1 мартдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларига ўзгаришлар киритади. Бу ҳақда Газета.uz хабар бермоқда.

Нашрда ёзилишича, информацион технологияларнинг ривожланиши ва йўлларда автотранспорт сони кўпайиши мунособати билан йўл ҳаракати қоидаларига бундай ўзгаришлар киритиш зарурати туғилган.

Янги қонунларга кўра, Қорақалпоғистон Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари аҳоли маҳаллий йўлларда, мустақил равишда рухсат берилган тезлик чегарасини ўрнатиш ҳуқуқига эга бўладилар, агар тезлик 70 км/соатдан юқори бўлса.

ЙҲ қоидабузарликларини қайд қилиш маркази - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
ЙҲҚ бузиш видеоқайд қилинганда ўзгача тартибда кўриб чиқилади

Аҳоли яшаш ҳудудларида, уйлар ва унинг атрофидаги йўлларда тезлик 30 километрдан ошмаслиги кераклиги ҳам таъкидланган.  

ЙҲҚнинг янги нашрида видеорегистратор ва навигарторлар ишлатиш ҳақида ҳам айтиб ўтилган. Фақат транспорт воситасининг олд қисмига ўратилган видеорегистраторлар ва навигаторлар ҳайдовчининг йўл вазиятини назорат қилишга халал бермаслиги керак ва ҳаракаи вақтида видеокўрстаувлар томоша қилиш таъқиқланади.

Ундан ташқари, бундан буён ҳайдовчи йўловчиларни ҳаракат бошланиши дан олдин хавфсизлик камарини тақиш ҳақида огоҳлантириши керак.

Яна бир янгилик: автоубслар, йўналишли транспорт воситалари, мотоцикллар ва мопедлар кундуз куни ҳам ёритиш чироқларини ёқиб ҳаракатланиши керак.

Газета хабарига кўра, ЙҲнинг янги қоидалари бир ой ичида расман маълум қилиниши керак.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала