Янги паспорт олмаганлар жарима тўламайди

© Sputnik / Вадим ШекунЎзбекистон фуқароси паспорти.
Ўзбекистон фуқароси паспорти. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Муддати тугамаган нобиометрик паспортга эга бўлган фуқаролар жарима тўламайдилар, таъкидлади Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси.

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан муддати тугамаган нобиометрик паспортни йил охиригача алмаштиришга улгурмаган фуқаролар жарима тўламасликлари расман эълон қилинди, «Газета.uz» хабарига кўра.

«2015 йил 31 декабрдан кейин нобиометрик паспортни янги биометрик паспортга алмаштирадиган фуқаролар, эски паспортлари муддати тугамаган бўлган тақдирда, жарима тўламайдилар” дейди Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Бадриддин Шорихсиев «Газета.uz» сайти томонидан берилган саволга жавобан.

Ўзбекистон паспорти - Sputnik Ўзбекистон
Паспорт алмаштириш муддати 2018 йил июлгача узайтирилди

2011 йил 1 январдан бошлаб мамлакатга биометрик маълумотга эга бўлган паспортларга ўтиш бошланган эди. Аввалига, 2015 йил сўнггига қадар эски паспортлар янги биометрик паспортга алмаштиришни якунлаш режалаштирилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқаролари чет элга фақатгина биометрик паспорт билан чиқишлари мумкин.

 

Янгиликлар лентаси
0