Дунё раҳбарлари Ўзбекистон Президентига Янги йил табригини йўллашмоқда

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишЎзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Табрикномаларда Юртбошимиз ва Ўзбекистон халқига бахт-саодат, сиҳат-саломатлик ва янгидан-янги муваффақиятлар изҳор этилган.

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik.  Янги – 2016 йил муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва чет эл етакчи компанияларининг раҳбарлари, жамоат арбоблари Юртбошимиз ва Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва янгидан-янги муваффақиятлар тилаб, ўзларининг эзгу ниятлари изҳор этилган самимий қутловларини йўллашда давом этмоқда, «Газета.uz» хабарига кўра.

Россия Президенти Владимир Путин, Америка Қўшма Штатлари Президенти Барак Обама, Россия Бош вазири Дмитрий Медведев, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэ, Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Халиф бин Заид Ал Нахаён, вице-президент, БАА Бош вазири, Дубай амирлиги раҳбари Шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Маҳтум, БАА Қуролли Кучлари Бош қўмондони ўринбосари, шаҳзода Абу Даби Шайх Муҳаммад бин Заид Ал Нахаён ўз табрикномаларини йўллаганлар.

Бундан ташқари БАА Бош вазири ўринбосари, БАА Ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Заид Ал Нахаён, Испания Қироли Фелипе VI, Польша Президенти Анжай Дуда, Канада генерал-губернатори Дэвид Ллойд Жонстон, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов, Тожикистон Президенти  Эмомали Раҳмон, Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев, ва бошқалар ўз табрикномаларини йўллаганлар.

Табрикномалар келиши давом этмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0