"Ўзбекистон" телеканали сухандони Абдумўмин Ўтбосаров оламдан ўтди

© Муслимбек Юлдашев/FacebookАбдумумин Утбосаров Ўзбекистон телевидениеси сухандони
Абдумумин Утбосаров Ўзбекистон телевидениеси сухандони - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Абдумўмин Ўтбосаров 1 январь куни оламдан ўтди.

ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Бугун 1 январ куни, "Ўзбекистон" телеканали сухондони Абдумўмин Ўтбосаров оламдан ўтди.

Бу ҳақда Муслимбек Йўлдошев ўзининг фейсбукдаги саҳифасида хабар берди.

"Азизлар, қадрдонлар. Менинг дўстим, қадрдоним, юртимизнинг жафокаш бир саньаткори — Ўзбекистон халқ артисти, олий тоифали сухандон Абдумўмин Ўтбосаров 56 ёшида тўсатдан оламдан ўтди. Яқинларига чиройли сабр сўрайлик, биладиганларимиз эса унинг ҳаққига икки калима қурьон тиловат бахшида қилайлик…
Оллоҳ, ўзинг раҳматингга ол!..
" — дейилган хабарда.

Абдумўмин Ўтбосаров 1960 йил 24 апрелда туғилган. Кўп йиллар давомида Ўтбосаров Ўзбекистон телевидениесида сухандон бўлиб ишлаб келган.


Янгиликлар лентаси
0