Туркиялик хакерлар Россия Алоқа вазирлиги Instagramини бузишди

Oбуна бўлиш
Börteçine Siber Tim деб номланувчи туркиялик хакерлар гуруҳи Россия вазири Instagramидаги фотосурати ўрнига Туркия байроғи ва Су-24 самолётини уриб туширган F-16 қирувчиси суратини жойлаштирдилар.

ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Туркия хакерлари Россия Алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири Николай Никифоровнинг  Instagram ижтимоий тармоғини бузишга муваффақ бўлдилар. Хакерлар вазирнинг бош саҳифадаги сурати ўрнига Туркия байроғи ва самолёти фотосуратларини жойлаштирдилар.

Турк хакерлари Россия сайтларига ҳужум қилмоқчи

Ижтимоий тармоқларда ёзилишича, Россия Алоқа вазири аккаунти Börteçine Siber Tim деб номланувчи хакерлар гуруҳи томонидан бузилган.

Хакерлар Россия Алоқа вазири Instagramига Туркия рамзини ифодаловчи 13 та фотосуратни жойлаштириб, ўзларининг вақтинча ишламаётган блогига линк ҳам қўйишган.

Янгиликлар лентаси
0