АҚШ осмонида Трампни ҳақоратловчи ёзувлар пайдо бўлди

© YoutubeСамолётлар миллиардер Трамп номига самода ҳақоратлар ёздилар.
Самолётлар миллиардер Трамп номига самода ҳақоратлар ёздилар. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Калифорнияда ҳар йили ўтказиладиган атиргуллар парадида самолётлар бир соат мобайнида Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп номига ҳақоратлар ёздилар.

ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Калифорниянинг Пасаден штатида ўтказиладиган анъанавий атиргуллар парадида бешта самолёт америкалик миллиардер Дональд Трамп номига ҳавода ҳақорат ёздилар, РИА Новости, Рейтер хабарига кўра.

Оркестрларнинг анъанавий тантанали юриши ушбу кунда 1890 йилдан буён ўтказиб келинади. Атиргуллар паради иштирокчилари Пасадена кўчалари бўйлаб юриб боришаётган бир пайтда, самолётлар кўкда Дональд Трамп учун нома битдилар.

"Америка буюк! Трамп – жирканч.  У президент бўлмаслиги керак", — дейилган эди осмондаги миллиардерга бағишланган мактубда.

Самолётлар ушбу мазмундаги мактубларни самода бир соат давомида ёзишгани маълум. Парад ташкилотчилари, ушбу норозилик акцияси ким томонидан уюштирилгани номаълумлигини таъкидлашмоқда.

Янгиликлар лентаси
0