Равшан Эрматов "Буюк хизматлари учун" ордени билан мукофотланди

Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари фармони билан футбол арбитри Равшан Эрматов «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.

ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. 2015 йил 31 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Равшан Эрматовни “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотлаш тўғрисида фармони эълон қилинди, Газета.uz хабарига кўра. 

“Мамлакатимизнинг спорт соҳасидаги шон-шуҳратини юксалтириш, халқаро майдонда ўзбек футболи нуфузини ошириш, миллий футбол ҳакамлари мактабини ривожлантириш борасидаги катта хизматлари ҳамда ёш авлодни она-Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун Ўзбекистон футбол федерациясининг халқаро тоифадаги ҳаками, ФИФА рефериси Равшан Сайфиддинович Ирматов “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотлансин”, дейилади фармонда.

Янгиликлар лентаси
0