Туркия Россия устидан халқаро судларга арз қилмоқчи

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишТуркия президенти Тойиб Эрдўғон.
Туркия президенти Тойиб Эрдўғон. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш

 

ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Туркия ўзига нисбатан жорий қилинган санкциялар туфайли Россия устидан Бутунжаҳон савдо ташкилоти ва халқаро судларга арз қилмоқчи. Бу ҳақда Daily Sabah нашрига Туркия Иқтисод вазири Мустафа Элитош хабар қилган, РИА Новости маълумоти асосида.

"Биз санкциялар туфайли жабр кўрганларнинг ҳақ-ҳуқуқларини халқаро судлар орқали тиклаймиз”, — таъкидлади Элитош. Вазирнинг сўзларига қараганда, Туркия ҳозирда барча керакли исбот-далилларни тўпламоқда.

Нашрда ёзилишича, Россия устидан арз қилмоқчи бўлаётган Туркия давлатининг “заҳира режаси” ҳам мавжуд. Мамлакат ўзи етиштирадиган маҳсулотларни эндиликда Кения, Нигерия ва бошқа Африка мамлакатлари бозорларига йўналтирмоқчи.

Туркия президенти Тойиб Эрдўғон. - Sputnik Ўзбекистон
Туркия ва Саудия Арабистони Россияга қарши бирлашмоқда

Турк қирувчи самолёти томонидан Россия Су-24 бомбардимончисининг уриб туширилиши икки давлат ўртасидаги муносабатларда “музлик даври”ни бошлаб берган эди. Туркия томонидан содир этилган ушбу ҳаракатни “орқадан берилган зарба” деб баҳолаган Россия президенти Владимир Путин Туркияга қарши бир қанча иқтисодий чоралар қўллаш тўғрисида Фармон чиқарди.

Жумладан, 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб Туркиядан экспорт қилинадиган бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари мамлакат ҳудудига олиб кирилишига чеклов қўйилди, Туркия ва Россия ўртасидаги визасиз тартиб ҳамда чартер парвозлар бекор қилинди. Бундан ташқари, 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб Россиялик иш берувчиларга Туркия фуқаролилига эга шахсларни ишга ёллаш таъқиқланди.

 

Янгиликлар лентаси
0