Энди интернет орқали доимий пропискадан ўтиш мумкин

© Sputnik / Вадим ШекунЎзбекистон фуқароси паспорти.
Ўзбекистон фуқароси паспорти. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон фуқаролари энди интернет орқали доимий пропискадан ўтиш имконига эга бўлдилар.

 

ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Ўзбекистон фуқаролари энди Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали доимий пропискадан ўтиш учун онлайн-ариза ташлашлари мумкин, хабар берилади Ягона интерактив давлат хизматлари порталида.

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган, ота-оналаридан алоҳида яшовчи шахслар учун), ҳарбий билет ёки шахсий гувоҳнома (ҳарбий хизматчилар учун).

16 ёшга тўлмаган, ота-оналари билан бирга яшайдиган болаларни қайд этиш туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар бўйича, маълумотларни уй дафтарларига (қайд этиш варақчаларига) киритиш орқали амалга оширилади.

Хизматни кўрсатиш муддати: республика ҳудудида шу куннинг ўзида,Тошкент ва Тошкент вилоятида уч кун ичида амалга оширилади.

Прописка натижасини билиш шахсан амалга оширилади. Паспортга муҳр урдириш учун фуқаро шахсан ички ишлар бўлимига мурожаат қилиши керак. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини рўйхатдан ўтказиш ва чиқариш учун, шунингдек, турган жойи бўйича ҳисобга қўйиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2% миқдорида давлат божи ундирилади.

Доимий пропискадан ўтиш ҳақидаги ариза қуйидаги сабаблар туфайли рад этилиши мумкин:

- Агар судланган шахслар ўчирилмаган ёки ўрнатилган тартибда ечилмаган бўлса.

- Агар шахс терористик, экстремистик, жиноий ва бошқа тақиқланган гуруҳларга аъзо бўлса.

- Агар шахс ўзи ҳақида ва ўзининг қариндошлари ҳақида хато маълумотлар ёки ҳужжатлар тақдим этса.

- Агар ҳужжатлар кўриб чиқиш пайтида тақдим этилган турар жой мулкдори томонидан доимий рўйхатга қўйиш рад жавоби олинса.

- Агар ҳужжатлар кўриб чиқиш пайтида ХЧК ва ФР қисмларидан олдинги рўйхатга турган жойи бўйича олинган маълумотда ноқонуний ҳолат аниқланса.

Шикоят аризаси бериш тартиби:

Аризачи сифатсиз кўрсатилган хизмат учун ва масъул ходимнинг эътиборсизлиги устидан қонун доирасида юқори турувчи ташкилотларга шикоят юбориш ҳуқуқига эга.

 

Янгиликлар лентаси
0