Иқтисод

Газпром 2016 йилда Ўзбекистондан кўпроқ газ сотиб олади

© Sputnik / Станислав Корытников / Фотобанкка ўтишҚорақумда газ таёрлаш станцияси
Қорақумда газ таёрлаш станцияси - Sputnik Ўзбекистон
Компания раҳбари Алексей Миллер сотиб олинаётган газ ҳажми ошганлиниги тасдиқлаб, Ўзбекистон билан ўзаро самарали ҳамкорликни давом эттиришга умид билдирди.

ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Алексей Миллер, журналистлар билан бўлган учрашувда, компания 2016 йилда Ўзбекистондан сотиб олинаётган газ ҳажмини оширишга қарор қилганлигини таъкидлади ва Ўзбекистонлик ҳамкорлар билан эришилган келиишувни юқори баҳолади.

Миллер, Ўзбекистондан сотиб олинаётган газ ҳажмини ошгани ҳақидаги маълумаотларни тасдиқлаб шундай деди: “Ҳа, тасдиқлайман. Газ соҳасида Ўзбекистон бизнинг ишончли ҳамкоримиз. Биз кейинчалик ҳам ушбу соҳасида ўзаро самарали бўлган ҳамкорлигимизни давом эттирамиз. Табиийки, Ўзбекистондан газ сотиб олиш ҳажми бу йил ўсади.”

Душанба куни “Туркменгаз” давлат концерни матбуот хизмати “Газпром Экспорт” компанияси 2016 йилдан бошлаб улардан газ сотиб олишни тўхтатганини хабар берганди.

“Газпром” ва “Туркменгаз” узоқ вақтдан бери туркманистон газининг нархи борасида тортишиб келмоқда. 2015 йилнинг ўртасида расмий Ахшобод “Газпром”ни сотиб олинган газ учун пул тўламаганликда айблади. 2015 йилнинг июнида эса Газпром, Туркменгаз томонидан газнинг нархи қайта кўриб чиқилиши мунособати билан, Стокгольм арбитраж судига мурожаат қилди.

2015 йилда Газпром сотиб олинаётган Туркманистон газининг ҳажмини 10 миллиард кубометрдан 4 миллардга камайтирди, қолган ҳажмини эса ўз гази билан тўлдирди.

Ўрта Осиё - Марказ газ қувурининг қурилиши - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
“Ўрта Осиё – Марказ” газ ўтказгичи - собиқ СССР меъроси

Газпром 2001 йилдан бери Ўрта Осиё газ ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. 2014 йилда Газпром томонидан Ўрта Осиёда 29,52 миллиард кубометр газ остиб олинган. Улардан 10,98 млрд куби Туркманистондан, 7,38 млрд куби Ўзбекистондан ва 10, 95 млрд куби Қозоғистондан.

Газпром томонидан сотиб олинаётган газ “Ўрта Осиё – Марказ” (САЦ) газ қувури орқали транспортировка қилинади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала