Дунёда

Эрон ва Саудия Арабистони “совуқ уруши”нинг 7 сабаби

© AP Photo / Karim KadimИроқдаги шиа мусулмонларининг шайх Нимр ал-Нимр қатлига қарши намойиши.
Ироқдаги шиа мусулмонларининг шайх Нимр ал-Нимр қатлига қарши намойиши. - Sputnik Ўзбекистон
Саудия Арабистони ва Эрон ўртасида рақобат ўттиз йилдан буён давом этиб келади, деб ёзади Франциянинг La Tribune нашри.

ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Саудия Арабистони ва Эрон ўртасида юзага келган можаронинг асл моҳиятини тушуниш учун тарихга назар солиш керак, деб ёзади Франциянинг La Tribune нашри, РИА Новости хабарига кўра.

Нашр эълон қилган мақолада таъкидланишича, Теҳрон ва Ар-Риёд ўртасидаги рақобат ўттиз йилдан бери давом этиб келмоқда. Француз нашри икки давлат муносабатларидаги келишмовчиликлар моҳиятини очиб берадиган еттита муҳим сана ҳақида ҳикоя қилди.

Саудия Арабистони қироли Абдулла ибн Абдул-Азиз Ал Сауд. - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Саудия Арабистони муносабатларни тиклаш учун Эронга битта шарт қўйди

1980 йил. Шу йили бошланган Эрон-Ироқ урушида (1980-1988 йй) Саддам Хусайн давлатини қўллаб-қувватлаган саудиячилар Баҳрайн, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларини ҳам худди шундай қилишга даъват қилган. Саудия Арабистонида Эрондаги инқилоб региондаги тинчликка таҳдид солиши мумкин, деган ҳадиксираш пайдо бўлган эди.

1987 йил, июль. Икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқалар узилиш даражасига келиб қолган эди. 

Эронликларнинг Америка ва Исроилга қарши Маккадаги намойишлари Қироллик ҳукумати томонидан бостирилди. Натижада, 402 нафар зиёратчи ҳалок бўлди. Уларнинг 275 нафари Эрон фуқаролари эди. Ғазабга келган намойиш иштирокчилари Теҳрондаги Саудия Арабистони элчихонасини қўлга олдилар ва Қувайт элчихонасига ўт қўйдилар. Саудиялик дипломатлардан бири олган жароҳатлари натижасида воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.   

1990-2000 йиллар. 2000-йиллар бошларига қадар икки мамлакат муносабатларида “дипломатик ҳотиржамлик” кузатилди. Аммо 2007-йилнинг январ ойида Саудия Арабистони ҳукумати Эрон эмиссарига унинг давлати Форс қўлтиғини ҳатарга йўлиқтираётганини айтди. Ар-Риёд Ироқ ва Теҳрон ядро дастури туфайли Эрон ва АҚШ ўртасида юзага келган келишмовчиликларни назарда тутган эди.

Саудия Арабистони ҳаракатларига қарши норозилик намойиши. - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Сиёсатшунос: Саудия Арабистони аҳмоқгарчиликка йўл қўйди, лекин бу унинг муаммоси

"Эслатиб ўтамиз, Саддам Ҳусайнни тахтдан ағдариш учун АҚШ томонидан 2003 йилда бошланган Ироқ уруши Бағдод ҳукумати тепасига шиалар келишига сабаб бўлди. Ар-Риёд Теҳрон ядро дастуридан безовта бўлаётганди. У Эрон Форс қўлтиғида сиёсий яккаҳокимлик ўрнатиши мумкинлигидан хавфсирарди”, — деб ёзади нашр.

2011 йил, март. Саудия Арабистони демократик талаблар билан чиққан норозилик намойишларини бостириш учун Баҳрайнга ўз қўшинини юборди. Саудиячилар шиалардан ташкил топган оппозиция вакиллари Эронга тенглашишни хоҳлаб қолишидан ҳавотирда эди. Манама ва Ар-Риёд раҳбарлари пайтдан фойдаланиб Теҳронни Баҳрайн полициясига қарши зўравонлик уюштиришда айблашни унутмадилар.

2012 йил, июль. Саудия Арабистонининг шарқий провинциясида яшовчи шайх Нимр ан-Нимр ва бир гуруҳ шиа мусулмонлари мамлакатда жанжал чиқариш мақсадида чет эл давлатлари, жумладан, Эрон билан ҳамкорлик қилаётганликда айбланишди. Натижада, шайх ҳибсга олинди. Ушбу ҳодиса рўй беришидан уч йил олдин шайх ан-Нимр Қиролликнинг шарқий қисмини алоҳида ажралиб чиқиб, аҳолиси кўпчилиги шиа мусулмонларидан ташкил топган Баҳрайнга қўшилишга даъват қилган.

Саудия Арабистони қироли Абдулла ибн Абдул-Азиз Ал Сауд. - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Эронлик сиёсатчи: Америка Саудия Арабистонини тўхтатиши шарт

Шу йилнинг ўзида олтинчи муҳим воқеа рўй берган эди: Саудия Арабистони Башар Асад тузумига қарши чиққан суриялик қўзғолончиларни қўллаб-қувватлашга қарор қилди. Бунда Эрон Башар Асад томонида эканлиги ҳеч кимга сир эмасди. Ар-Риёд Сурия президентини геноцидда, Теҳронни эса оккупацияда айблади. Эрон бунга жавобан Саудия Арабистонини террорчилар шериги деб атади.

Ва ниҳоят, 2015 йилда Саудия Арабистони араб давлатлари коалициясига бошчилик қилди ва Эрон иттифоқдоши бўлган хуситларга мамлакат ҳукуматини қўлга олишларига йўл қўймаслик учун Яманда ҳаво зарбаларини амалга оширди. Ар-Риёд бу можарода Теҳрон айбдорлигини, у мамлакатда тўнтаришни амалга ошириш учун қўшинларни тайёрлаб бераётгани ҳақида ошкор қилди. Эрон эса ўз навбатида коалиция зарбалари маҳаллий аҳолини нишонга олганини таъкидлади.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала