“Ислом Давлати” самолётларни уриб туширадиган ракеталарни ишлаб чиқаради

Oбуна бўлиш
Маълумотларга қараганда, “Ислом Давлати” террорчилари “ер - ҳаво” тоифасидаги ракеталарни ишлаб чиқаришга қодир қўлбола иссиқлик аккумуляторини яратишган. Бу ракеталар эскирганлиги туфайли бошқа давлатлар томонидан ҳисобдан чиқарилган эди.

ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. “Ислом Давлати” террорчилик уюшмаси йўловчиларни ташувчи лайнер ва ҳарбий самолётни уриб туширишга, шунингдек, масофадан туриб бошқариладиган миналанган автомобилларни яратишга қодир қурол ишлаб чиқариш имкони пайдо бўлмоқда, РИА Новости Sky News телеканали маълумоти асосида.

Телеканал маълумотларига кўра, “Ислом Давлати” “пойтахти” саналмиш Ракка шаҳрида жиноий уюшмага ишлайдиган олим ҳамда ҳарбий экспертлар “ер – ҳаво” тоифасидаги ракеталар учун қўлбола иссиқлик аккумуляторларини ишлаб чиқишга муваффақ бўлганлар.

Террорчилар "халифалик"да назоратни қай тарзда олиб борадилар

Телеканал тасарруфига тушган видеода Ғарб ҳукумати томонидан эскирганлиги туфайли ҳисобдан чиқарилган минглаб ракеталар эндиликда жангарилар томонидан сафга қайтарилиши мумкинлиги акс эттирилган.

Видеода масофадан туриб бошқариладиган миналаштирилган автомобил синови ҳам намойиш қилинган. 

“Ислом Давлати” террорчилик уюшмаси бугунги кунда дунё хавфсизлигига таҳдид солаётган энг асосий ёвуз кучлардан бири ҳисобланади. Уч йил ичида террорчилар Ироқ ва Суриянинг каттагина ҳудудларини эгаллашга муваффақ бўлди. Улар шунингдек, Шимолий Африкага ҳам ўз таъсирини ўтказишга уринмоқда. Маълумотларга кўра, “Ислом Давлати” назоратидаги ҳудуд 90 минг квадрат километрни ташкил қилади.

 

Янгиликлар лентаси
0