Ўзбекистон Қозоғистонда янги элчи тайинлади

© Pixabay / KuriousЎзбекистон Республикаси байроғи.
Ўзбекистон Республикаси байроғи. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бунгача Ўзбекистон Республикасининг Польшадаги Муваққат ишлар вакили, маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган Икром Назаров Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси этиб тайинланди.

ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Икром Назаров Олма-Отага жўнаб кетди, хабар беради республика Ташқи ишлар вазирлиги.

Маълумот учун, Икром Назаров бунгача Ўзбекистон Республикасининг Польшадаги Муваққат ишлар вакили, маслаҳатчи лавозимида ишлаган.

" Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Икром Назаров 2016 йил 5 январ куни Тошкентдан Олма-Отага жўнаб кетди”, — хабар беради маҳкама.

Янгиликлар лентаси
0