Дунёда

Шимолий Корея ҳаракати Путинни ҳавотирга солмоқда

© Sputnik / Алексей Дружинин / Фотобанкка ўтишРоссия Президенти Владимир Путин.
Россия Президенти Владимир Путин. - Sputnik Ўзбекистон
Россия президенти барча станциялардан олинган хабарларни чуқур ўрганиб чиқишга кўрсатма берди ва агар Шимолий Корея водород бомбасини синовдан ўтказгани тасдиқланса, ушбу ҳолатни таҳлил қилиб чиқиш буюрилди.

ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik.  Шимолий Кореянинг водород бомбасини синовдан ўтказганлиги ҳақидаги баёноти Кремл вакилларини ҳавотир олишга мажбур қилди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков маълум қилди, РИА-Новости хабарига кўра.

Дунёда
АҚШ Шимолий Корея “ўз қилмишига яраша жазо олишини” маълум қилди

“Москва Корея Халқ Демократик Республикаси водород бомбасини синовдан ўтказганлиги ҳақидаги хабарлардан ҳавотир олмоқда”, — деб таъкидлади у.

"Президент Владимир Путин барча станциялар, шу жумладан сейсмологик станциялар томонидан тақдим этилаётган маълумотларни ҳам чуқур ўрганиб чиқиш ҳақида кўрсатма берди. Агар синов ҳақидаги маълумотлар тасдиқланса, ҳолатни таҳлил қилиб чиқиш буюрилди”, — таъкидлади Песков.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала