АҚШнинг жосус-самолёти Шимолий Кореядаги портлаш олдидан Япониядаги базани тарк этган

Oбуна бўлиш
Жосус-самолёт Корея Халқ Демократик Республикаси ҳудудини кузатган деган таҳминлар мавжуд. 2013 йилнинг январида, яъни Пхеньян бундан олдинги ядро синовини ўтказганида ҳам американинг жосус-самолёти Япониядаги Окинава базасини тарк этган эди.

 

ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik, Иван Захарченко. Американинг RC 135V жосус-самолёти Шимолий Корея водород бомбаси синовини ўтказишидан ўн дақиқа олдин Японининг Окинава оролидаги “Кадэна” авиабазасини тарк этган, РИА-Новости Киодо ахборот агентлиги хабари асосида.

АҚШ Шимолий Корея “ўз қилмишига яраша жазо олишини” маълум қилди

Агентлик хабарига кўра, самолёт маҳаллий вақт билан 10:20 да "Кадэна" базасини тарк этган, 10:30да эса сейсмологлар Шимолий Кореяда ер ости силкинишлари рўй берганлигини қайд қилганлар. Кўп ўтмай ушбу силкинишлар ядровий портлаш натижаси эканлиги маълум бўлди. Яна бир оз вақтдан сўнг эса Шимолий Корея ҳукумати водород бомбаси синовини муваффақиятли ўтказгани ҳақида эълон қилди.

RC 135V жосус-самолёти базага орадан олти соат ўтиб, қайтган, хабар қилади Киодо. Агентлик маълумотига кўра, самолёт Корея Халқ Демократик Республикаси ҳудудини кузатган деган тахминлар мавжуд.

Хабарларга кўра, Шимолий Корея ядро қуролини синовдан ўтказиш режаси ҳақида бошқа давлатларни олдиндан огоҳлантирмаган.

 

Янгиликлар лентаси
0