Дунёда

Обама Туркия ҳукуматини Ироқдан ўз ҳарбийларини олиб чиқиб кетишга чақирди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Фотобанкка ўтишАмерика Қўшма Штатлари(АҚШ) президенти Барак Обама.
Америка Қўшма Штатлари(АҚШ) президенти Барак Обама. - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ президенти Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал-Абадий билан телефон орқали суҳбатда Туркияни Бағдод расмий рухсатисиз мамлакат ҳудудига киритилган барча ҳарбий кучларни Ироқдан олиб чиқиб кетишга чақирди.

ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. АҚШ президенти Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал-Абадий билан телефон орқали суҳбатда Туркияни Бағдод расмий рухсатисиз мамлакат ҳудудига киритилган барча ҳарбий кучларни Ироқдан олиб чиқиб кетишга чақирди.

Дунёда
Туркия ҳарбийларига Ироқ ҳудудини тарк этиш учун 48 соат муҳлат берилди

"Президент  Обама Америка Қўшма Штатлари Ироқ ҳудудий даҳлсизлиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлашини билдирди ва Туркияни ҳам бунга қўшилишга чақирди. “Обама Туркияни Бағдоднинг расмий рухсатисиз мамлакат ҳудудига киритилган барча ҳарбий кучларни олиб чиқиб кетишга чақирди”, — дейилади ОҚ Уй расмий хабарида.

Бундан сал вақт олдин Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал-Абадий Туркия Ироқ шимолий қисмидан ўз ҳарбийларини олиб чиқиб кетиш келишувига риоя қилмаётгани ҳақида баёнот берган эди.

Ироқ ҳукумати маълумотига кўра, 4 декабр куни Туркия ҳарбийлари ва бронетехникаси террорчиларга қарши кураш олиб бораётган Халқ кўнгилли қўшинларини тайёрлаш баҳонасида мамлакатнинг Найван провинциясига кириб келган.

Ироқ Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Мудофаа вазирлиги томонидан Туркия ҳарбийларининг мамлакатдаги ҳозирлиги маҳаллий ҳукумат билан келишилмаган “душманчилик ҳаракати” ва мамлакат суверенитетига даҳл қилиш сифатида баҳоланди. Оммавий ахборот воситаларидаги маълумотларга қараганда, гап 150 нафар турк аскарлари ҳақида бормоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала