Telegraph: "Муаммар Қаддафийнинг башорати амалга ошмоқда”

© Commons.wikimedia / James GordonМуаммар Қаддафий.
Муаммар Қаддафий. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ливия фуқаролик уруши алангасида қолган бир пайтда қийин вазиятда қолиб кетган Қаддафий Буюк Британия Бош вазири Тони Блэрга қўнғироқ қилиб, диний радикал гуруҳлар билан курашаётганини ва бу борада унга ёрдам қўлини чўзмаган Европа тез орада бундан пушаймон бўлишини башорат қилган.

ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik.  Ливияда фуқаролик уруши алангаси ловуллаган бир пайтда қийин вазиятда қолиб кетган Қаддафий Буюк Британия Бош вазири Тони Блэрга қўнғироқ қилиб, диний радикал гуруҳлар билан курашаётганини ва бу борада унга ёрдам қўлини чўзмаган Европа тез орада бундан пушаймон бўлишини башорат қилган, РИА Новости, The Telegraph нашри асосида.

The Telegraph нашри Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр ва собиқ Ливия раҳбари полковник Қаддафий ўртасида 2011 йил 25 февралда бўлиб ўтган телефон суҳбати стенограммасини ўрганиб чиқиб, Ливия раҳбари британиялик сиёсатчини келажакда Европага уюштириладиган радикал гуруҳлар ҳужумидан огоҳлантирган, деган тўхтамга келди.

Ислом давлати (ДАИШ) раҳбари АбуБакр ал-Боғдоди - Sputnik Ўзбекистон
ИД (ДАИШ) раҳбари Туркиядан Ливияга кўчиб ўтди

Айни пайтда Британия парламенти Ғарб сиёсатчиларидан фарқли ўлароқ, Муаммар Қаддафий узоқни кўра олган раҳбар бўлганлиги тан олмоқда.

2011 йилнинг 25 февралида Ливия фуқаролик уруши алангасида қолган бир пайтда чорасиз қолган Муаммар Қаддафий Буюк Британия Бош вазири Тони Блэрга қўнғироқ қилиб, мамлакатда тобора кучайиб бораётган “Ал-Қоида” жангариларига қарши курашаётганини тушунтирмоқчи бўлади.

"Биз уларга ҳужум қилганимиз йўқ, аксинча, улар бизга ҳужум қилмоқда. Мен сизга ҳақиқатни айтмоқчиман. Бу вазият у қадар чигал эмас, ҳаммаси оддий: Шимолий Африкада “Ал-Қоида” террорчилик уюшмасининг мудраб ётган бир бўлаги бош кўтармоқда. Улар Америкада 11 сентябрда теракт содир этган террорчиларга жуда ўхшаш", — деб айтган Қаддафий.

"Улар [радикаллар] қурол-яроғга эга бўлиб олиб, халқ орасида ваҳима уйғотмоқда.  <…> Одамлар уйларидан чиқолмай қолишган. Аммо биз ҳаққоний картинани кўрсатиб беролмаяпмиз. Чунки Ливияда чет эл журналистлари йўқ. Биз барча мамлакатларга репортёрларни бу ёққа юборишларини сўраб мурожаат қилганмиз. Улар Ливияга келиб ҳақиқатни ўз кўзлари билан кўришлари лозим. <…>  Улар қуролланган уюшган жиноятчилар гуруҳидан иборат. Улар билан муросага келишнинг иложи йўқ", — қўшимча қилган Қаддафий.

"Улар ҳозир Ўрта Ер денгизида назорат ўрнатмоқчи, кейин Европага ҳужум уюштиради", — деб огоҳлантирган ўшанда Ливия етакчиси. Блэр эса ўз навбатида ушбу муаммони тинч йўл билан ҳал қилиш лозимлиги ҳақида гапирган.

Ушбу суҳбатдан уч ҳафта ўтиб, таркибида Буюк Британия ҳам бўлган Ғарб давлатлари коалицияси Ливияга авиазарбалар уюштиради. Натижада, Муаммар Қаддафий тахтдан ағдарилади, деб ёзади The Telegraph. Нашрда таъкидланишича, Тони Блэр, ўз навбатида Қаддафийга икки бор қўнғироқ қилган ва уни Ливиядан чиқиб кетишга кўндирмоқчи бўлган.

"Қаддафийнинг башоратлари амалга ошмоқда, — деб ёзилган мақолада. — У тахтдан ағдарилганидан кейин Ливия хонавайрон бўлди, мамлакатда фуқаролик уруши алангаси ҳали ҳам сўнгани йўқ. Ливиянинг аксарият ҳудуди эса “Ислом Давлати”га алоқадор радикал гуруҳлар томонидан назоратга олинди…"

Янгиликлар лентаси
0