Ямандаги “Чегара билмас шифокорлар” касалхонасига ҳаводан зарба берилди

© Sputnik / Стрингер"Чегара билмас шифокорлар" ташкилоти байроғи
Чегара билмас шифокорлар ташкилоти байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция кучлари Ямандаги “Чегара билмас шифокорлар” касалхонасига ҳаводан зарба берди.

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция кучлари Ямандаги “Чегара билмас шифокорлар” касалхонасига ҳаводан зарба берди, Саада ҳудудидаги манбаа Sputnik агентлигига берган хабари асосида.   

“Араб коалицияси авиацияси Зирих қишлоғи яқинидаги касалхонага зарба берди. Уч киши қурбон бўлди, яраланганлар ҳам бор”, — деб хабар берди манбаа.

Кейинроқ олинган хабарга кўра, қурбонлар сони беш кишига етган. Ундан ташқари, Коалиция томонидан Яманнинг Сахар туманига ҳам яна икки авиазарба берилган.

“Чегара билмас шифокорлар”нинг Дубайдаги ваколатхонаси ходими Хана Ауда Sputnik агентлигига ташкилотнинг Ямандаги касалхонасига ростдан  ҳам зарба берилганини тасдиқлади.  

Яманда ҳозирги кунга қадар Хусийлар (шия қўзғолончилари) ва собиқ президент Ҳодий тарафдорлари орасида ҳарбий зиддият давом этмоқда. Собиқ президент Ҳодийни Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси қўллаб қувватламоқда. Хусусан улар, 26 мартдан буён Яманнинг Хусийлар назорати остида бўлган қисмига авиация ёрдамида зарба бериб келмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0