2016 йилда Ўзбекистондаги энг йирик инвестицион лойиҳалар

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишГаз турбинали электр станцияси
Газ турбинали электр станцияси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон 2016 йилда 2016 йилда 4, 042 млрд. $ бўлган 154 сармоя лойҳаларини ўзлаштиришни режалаштирган. Бу президент Ислом Каримов тасдиқлаган Сармоялар дастурида белгиланган.

ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ўзбекистон 2016 йилда 2016 йилда 4, 042 млрд. $ бўлган 154 сармоя лойҳаларини ўзлаштиришни режалаштирган. Бу президент Ислом Каримов тасдиқлаган Сармоялар дастурида белгиланган.

Ушбу сармояларнинг 2,703 млрд. $ 85 лойиҳа бўйича тўғридан-тўғри чел эл сармоялари бўлса, 1,339 млрд. $ 69 сармоя  лойиҳалари учун давлат кафолати эвазиган олинган кредитларни ташкил қилади.

Сармояларнинг энг катта қисми ёнилғи энергетика секторига тўғри келмоқда, Ушбу соҳада 34 лойиҳа бўйича сармоялар ҳажми 2,29 млрд. $ ни ташкил қилди.  Улардан 2,104 млрд. $ нефт ва газ соҳасида тўғридан-тўғри чел эл сармоясини ташкил қилади.

Россиянинг “ЛУКОЙЛ” компанияси 2016 йилда 879 млн. доллар сармоя киритиши кутилмоқда. Сармоялар умумий ҳажми 8 млрд. доллар бўлган, маҳсулотни бўлиш ҳақидаги икки шартнома бўйича киритилади.

Хитойнинг CNPC компанияси Ўзбекистонда тўртинчи “Ўрта Осиё — Хитой” газ ўтказгичи қурилишига киришади. Лойиҳанинг умумий нархи 800 млн. Доллар.

Жанубий Кореянинг Daewoo ва Hyundai компанияларидан тузилган консорциум Толимаржон ГЭСини қайта жиҳозлаш лойиҳасини якунлайди. Умумий қиймати 1,28 млрд. $ бўлган, ушбу лойиҳа бўйича 2016 йилда 248,5 млн. $ чет эл сармоясини ўзлаштириш режалаштирилган.

“Ўзбекистон Темир йўллари” корхонаси 2016 йилнинг апрел ойида “Ангрен – Поп”, электрлашган линияни ишга тушириши режалаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 1,7 млрд. долларни ташкил қилади.

АҚШнинг Boeing компанияси “Ўзбекистон Ҳаво  Йўллари”га икки Boeing-787-800 Dreamliner самолёти еткизиб бериши режалаштирилган.

GM Uzbekistan қўшма корхонаси янги T250 (Chevrolet Aveo) платформасида автомобиллар ишлаб чиқаришни бошлайди. Корхона ушбу лойиҳага 104,2 млн доллар инвестиция киритишни режалаштирган.

Ҳукумат хабарига кўра, 2015 йилнинг 9 ойида сармоялар  ҳажми 2014 йилга кўра 11% ўсишни кўрсатди.

Янгиликлар лентаси
0