Эрон ТИВ: Ҳозирча Ар-Риёд билан муносабатларни сақлаб турибмиз, лекин сабримиз тугамоқда

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишЭрон ТИВ раҳбари Муҳаммад Зариф.
Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммад Зариф. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Теҳрон бир неча бор Ар-Риёд билан муносабатларни юмшатишга ҳаракат қилиб кўрди, аммо Саудия Арабистони раҳбарлари бу чақириқларни “эшитмасликка” олишни афзал билдилар”, - деб таъкидлайди Эрон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари.

ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik.  Эрон Саудия Арабистони билан дипломатик муносабатларга чек қўйгани йўқ, аммо унинг сабри тугаб бормоқда, деб таъкидлади Эрон ТИВ бош вазири Муҳаммад Жўвод Зариф New York Timesга йўллаган мактубида, РИА Новости хабари асосида.

Шиячилардан ташкил топган Эрон ҳамда суннийлар бошқарувидаги Саудия Арабистони ўртасидаги рақобат анча йиллардан буён давом этиб келади. Саудия Арабистолнида шиа имоми ан-Нимрнинг қатл этилишини Эрон кескин қоралади, мамлакатда бунга қарши оммавий норозилик намойишлари ўтказилди, жумладан, Теҳрондаги Саудия Арабистони элчихонаси ва Машҳаддаги консуллик биноларига ҳужумлар уюштирилди. Бунга жавобан Ар-Риёд Эрон билан дипломатик муносабатларга нуқта қўйди.

Ироқдаги шиа мусулмонларининг шайх Нимр ал-Нимр қатлига қарши намойиши. - Sputnik Ўзбекистон
Эрон ва Саудия Арабистони “совуқ уруши”нинг 7 сабаби

"Ўз кучига ишонч билан қараган Эрон Ар-Риёднинг ҳатти-ҳаракатларига жавоб қайтармади, у Саудия Арабистони билан дипломатик муносабатларга чек қўйиш нари турсин, бу муносабатларни ҳатто бир поғона пасайтиргани йўқ. Шу пайтгача биз уларнинг ҳаракатларига босиқлик билан жавоб бериб келдик, аммо сабр-тоқатимиз тугаб бормоқда”, — деб таъкидлайди Муҳаммад Жўвод Зариф.

ТИВ раҳбари илк кунлардаёқ Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан биргаликда бир неча бор Ар-Риёдни юзага келган зиддиятнинг олдини олиш учун мулоқотга чақиришганини эслатиб ўтди. Зарифнинг айтишича, Саудия Арабистони бу чақириқларни “эшитмасликка” олган.

“Саудия Арабистони ҳукумати бугун қуйидаги икки шартнинг бирини танлаши шарт: улар диний экстремистларни қўллаб-қувватлашда давом этиб, конфессиялар ўртасида нафрат уруғини тобора авж олдирадилар ёки регионда тинчлик ўрнатишда етакчи роль ўйнайдилар”, — дейилади мактубда.

 

Янгиликлар лентаси
0