Дунёда

АҚШ авиацияси “Ислом Давлати”нинг миллионлари сақланадиган жойни йўқ қилди

АҚШ бошчилигидаги коалиция террорчилар амалга оширадиган операцияларнинг молиявий манбаини йўқ қилди. Пентагон хабарига кўра, Мосул шаҳрида йўқ қилинган пунктда террорчиларнинг жуда катта миқдордаги маблағлари сақланган.

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. АҚШ бошчилигидаги “Ислом Давлати” террорчилик уюшмасига қарши коалиция 900 килограмм оғирликка эга бомбалар ёрдамида Ироқнинг Мосул шаҳрида авиазарбаларни амалга оширди.  

Асирга олинган ИД жангарилари - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Ироқ ҳарбийлари ИД “молия вазири”ни қўлга олганликларини хабар қилмоқда

Авиазарбалар натижасида террорчилик уюшмасининг нақд маблағлари сақланадиган пункт йўқ қилинди. Маълумотларга кўра, гап миллионлаб доллар ҳақида бормоқда, РИА Новости Франс Пресс хабари асосида.

АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили коалиция етказган зарар миқдори миллионлаб долларларга баҳоланаётганини айтиб ўтди ва бу пулларнинг барчаси ноқонуний йўл билан: талончилик, товламачилик, шунингдек, нефт савдоси орқали топилганини қўшимча қилди.

“ИД” террорчилик уюшмасининг ойлик даромади 80 миллион долларни ташкил қилади. Бу маблағнинг 43% нефт савдоси орқали топилади, хабар қилди РИА Новостига IHS тадқиқот маркази вакили ўтказилган анализлар якуний хулосасига таянган ҳолда. АҚШ Молия вазирлиги маълумотларига кўра “Ислом Давлати” нефт савдоси орқали ойига 50 миллион долларгача, йилига эса — 500 миллион доллар даромад олади.

АҚШ бошчилигидаги коалиция “ИД” террорчиларига қарши курашда навбат Мосул шаҳрига келганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Коалиция террорчилар томонидан қаршиликларсиз босиб олинган ушбу шаҳарни озод қилишни мақсад қилиб қўйган.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала