Россия Украинага электр энергиясини етказиб беришдан бош тортди

© Sputnik / Игорь Агеенко / Медиабанкка ўтиш500 кВ кучга эга очиқ тақсимловчи қурилма.
500 кВ кучга эга очиқ тақсимловчи қурилма. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Киев янги шартномада Қримни Украинанинг бир қисми сифатида кўрсатиш талабини қўйгани учун Москва ярим оролга электр энергиясини етказиб бериш шартномасини узайтиришдан бош тортди.

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Киев янги шартномада Қримни Украинанинг бир қисми сифатида кўрсатиш талабини қўйгани учун Москва ярим оролга электр энергиясини етказиб бериш шартномасини узайтиришдан бош тортди, хабар қилади РИА Новости "Коммерсант" маълумоти асосида.

Россиядан Украинага электр энергияси етказиб бериш шартномаси 2014 йил 30 декабрда кучга кирган эди. Бир йиллик шартнома шартларига мувофиқ томонлар Қрим ярим оролини энергия билан узлуксиз равишда таъминлаб туришлари лозим эди. Украинадан Қримга, Россиядан Украинага электр энергиясини етказиб бериш шартномаси 2016 йил 1 январдан ўз кучини йўқотди.

"Россия Украинага электр энергиясини етказиб бериш бўйича муҳокама олиб бормайди. Бу шартнома узайтирилмайди ҳам. Чунки бошиданоқ шартнома Украинадан Қримга электр энергиясини етказиб бериш шартномаси билан боғланган эди", — иқтибос келтиради нашр Энергетика вазирлиги вакили сўзларини.

Россия Киевнинг янги шартномада Қримга –  Украина ҳудудига кирувчи ярим орол, деб тариф бериш талабига рози бўлмади. Ушбу мазмундаги матнга ўтказилган махсус сўровномада 93% қримликлар ҳам қарши овоз беришган. Ушбу соҳада фаолият юритувчи "Коммерсант" вакили ўтказилган сўровнома хулосалари оммага эълон қилингач, ҳукумат шартномани узайтирмасликка қарор қилганлиги ҳақида айтиб ўтди.

2015 йил 22 ноябрда устунлар ишдан чиққанлиги сабабли Ярим оролга электр энергиясини етказиб бериш тўхтатилган эди. Тўртала устун ҳам Украина ҳудуди жойлашган бўлиб, электр энергияси манбаини узатиш учун хизмат қилган. Декабр ойида энергияни етказиш қисман тикланган эди.

Янгиликлар лентаси
0