Маданият

Шуҳрат Аббосовнининг 85 йиллик юбилейи Москвада ҳам нишонланади

© РИА Новости / Фотобанкка ўтиш"Катта урушдаги кичик одам" филмида Матлуба Алимова ва Расим Балаев
Катта урушдаги кичик одам филмида Матлуба Алимова ва Расим Балаев - Sputnik Ўзбекистон
“Сен етим эмассан”, “Абу Райҳон Беруний”, “Тошкент – нон шаҳри” ва “Маҳаллада дув-дув гап”, “Оловли йўллар” филмлари режиссери Шуҳраб Аббосовга бағишланган кеча Москвада 18 январ куни бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Москвадаги Марказий Кино уйида СССР халқ артисти, кинорежссер Шухраб Аббосовнинг 85 йиллик юбилей кечаси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Москвадаги Ўзбек миллий-маданий автономияси сайти.   

18 январ куни таниқли маданият ва шоу бизнес арбоблари хизмат кўрсатган режиссерни саҳнадан туриб табриклашади. Тадбир Россия Кинематографчилар Уюшмаси, Россия Филмлар фонди, Кино актерлари гилдияси ва UzTvRus томонидан  ташкил қилинган.

“Шуҳрат Аббосовнинг асарлари туфайли кўп миллатли Совет Иттифоқи Ўзбек маданияти ва урф-одатлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлди. Унинг фильмлари, доимий зарур бўлган гуманизм ва халқлар орасида дўстлик ҳис-туйғулари билан тўлиб тошган”, — дейилган Москвадаги Ўзбек автономияси хабарида.

Совет ўзбек режиссери, сцерий муаллифи, педагог ва Халқ Артисти Шухрат Аббосов 1931 йил 16 январда Қўқонда туғилган. Ҳозирги кунда Манон Уйғур номли Ўзбекистон санъат ва маданият институтида дарс бермоқда.  

 

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала