Жўнатмада ҳам, телефонда ҳам...

© fotoliaҚонун ва одил судлов рамзлари.
Қонун ва одил судлов рамзлари. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Божхона Қўмитаси ходимлари томонидан 2015 йилда мамлакатга олиб кирилиши мумкин бўлган 50 мингга яқин экстремистик мазмундаги материаллар тортиб олинди.

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. 2015 йилда Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний йўл билан олиб кирилаётган экстремистик ва ақидапарастлик, миссионерлик, диний мазмундаги материаллар тортиб олиниб, йўқ қилинди, хабар қилади Ўзбекистон Республикаси давлат божхонаси матбуот-хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Божхона Қўмитаси ходимлари маълумотларига қараганда, информацион технологиялар жадал ривожланиб бораётган бир пайтда уяли алоқа воситалари, ноутбук ва электрон ташувчилар ёрдамида экстремистик ва ақидапарастлик, диний мазмундаги адабиёт, фото- ва видео-материалларни мамлакат ҳудудига олиб кириш ҳолатлари ортиб бормоқда.

"Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари томонидан Ўзбекистонда 2015 йилда 50 мингга яқин турли экстремистик ва ақидапарастлик, миссионерлик, диний мазмундаги материаллар тортиб олинди ва йўқ қилинди", — дейилади хабарда.

Жумладан, декабр ойи охирларида жиноий ишлар бўйича Тошкент шаҳар суди “Ҳизб ут-Таҳрир” экстремистик оқими тарғиботи билан шуғулланган мамлакат фуқароси Элёр Баратовни олти йилга қамоқ жазосига маҳкум қилди.

Кишан солинган қўллар - Sputnik Ўзбекистон
Наманганда экстремистик ғоялар тарғиботчиларига суд ҳукми ўқилди

Жиноятчи Тошкентдан Бакуга учиб кетмоқчи бўлган бир пайтда ҳибсга олинган. 

Божхона назоратидан ўтаётган пайтда Баратовнинг ноутбуки ва уяли алоқа воситаларида “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик оқими томонидан тайёрланган видеоматериаллар ва 1000га яқин диний мазмундаги аудиофайллар аниқланган.

Ноябр ойида Латиф Тошболтаев ва Соҳибулло Раҳматуллаевлар диний экстремистик мазмундаги адабиётларни Ўзбекистон ҳудудига олиб киришга ва тарқатишга ҳаракат қилганликлари учун жиноий ишлар бўйича Фарғона вилоят суди томонидан уч йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Фарғона аэропортида божхона ходимлари томонидан ўтказилган назорат давомида уларда “Ўзбекистон ислом ҳаракати” террорчилик уюшмаси ва “Жиҳодчилар” экстремистик оқими раҳбарлари чиқишлари акс этган флеш-карта ҳамда уяли алоқа воситалари борлиги аниқланган. Тошболтаев Красноярскдан, Раҳматуллаев эса Москвадан мамлакат ҳудудига кириб келаётган бўлган.

Янгиликлар лентаси
0