Аналитика

Ўзбекистон армияси: етти муҳр остидаги сир

© ИА "Жахон"Ўзбекистон армияси аскарлари
Ўзбекистон армияси аскарлари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 14 январ – Ватан ҳимоячиси куни нишонанади. Байрам арафасида Sputnik Ўзбекистон қуролли кучлари бугунги кунда қандай ташкил қилинганлигини ва қай тарзда ривожланаётгани ьилан қизиқиб кўрди.

 

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Ўзбекистонда 14 январ куни – Ватан ҳимоячиси куни байрами нишонланади. Мамлакатнинг асосий байрамларидан бири 1993 йилда тадбиқ қилинган. 

Бутун Республика бўйлаб ушбу байрамга бағишланган тадбирлар, концертлар ва ҳарбий маросимлар ўтказилади.

Ўзбек армияси аслида қанақа? Sputnik мухбири ушбу саволга жавоб топишга ҳаракат қилди.

Яширинган куч

Кўпчиллик экспертлар ва ҳатто мутахассисилар учун Ўзбекистон Қуролли кучлари бу нафақат жумбоқ, балким етти муҳр остидаги сир бўлиб қолмоқда. Мамлакатда ҳамма нарса давлат сирига айланирилган. Аскор ва зобитларнинг умумий сони, армия таъминлаш харажатлари, янги техника билан жиҳозлаш ва бошқа маълумотлар ҳам.

Танк Т-72 ўқув машғулотлар пайтида - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Ўзбекистон ҳарбий куч бўйича Ўрта Осиёда 1 ўринда

Шунга қарамасдан, дунёда доимий равишда чоп этиб келинаётган армиялар ҳақидаги маълумотномаларда, дунёнинг етакчи институтлари Ўзбекистон армиясини МДҲ давлатлари орасида жанговор қобилияти энг юқори армиялардан бири деб баҳоламоқда. Мисол учун, 2015 йилнинг сентябрида Global Firepower экспертлари ўтказган изланишларда, дунё армиялари орасида 54 ўринни эгаллаб, Ўрта Осиёда энг қудратли армия номини олди.   

Ўрта Осиё мамлакатлари юқоридаги рейтингда Қозоғистон 66, Қирғизистон 78, Тожикистон 81, Туркманистон 90 ўринларни эгаллашган. Бошқа МДҲ мамлакатлари ҳам Ўзбекистондан ортда қолди: Озарбайжон 63, Арманистон – 74, Грузия – 75, Латвия – 87, Литва 92 ва Эстони 108 ўринларни эгаллаган. Олдинда фақат Россия, Украина ва Белорус республикалари.

Кадрлар ҳамма нарсани ҳал қилади 

24 йил олдин вазият бутунлай бошқача эди. Совет Иттифоқи тарқалиши кўплаб армия офицерларнинг Ўзбекистон ҳудудини ташлаб кетишига сабаб бўлди. 1990 йилда маҳаллий офицерлар умумий ҳарбий хизматчиларнинг 0,6 %  ни ташкил қиларди холос. Мустақилликка эришилгандан кейн Ўзбекистон Бош штаби биринчи навбатда армия учун зобитлар таёрлаш тизимини яратишига тўғри келди. 

Мутахассислар ҳарбий билимнинг асосий қисмини яратишди. Унинг асосига бир неча асосий тамойиллар қўйилган эди. Улардан бири – собиқ Иттифоқ меъросини тубдан йўқ қилмасдан балки аксинча уни янги тизимга секин-секин мослаштириб, қадам-ба-қадам олға юриш эди.

Ҳозирги кунда, баъзи ёшлар, Ўзбекистон армияси 1992 йилда пайдо бўлган деганда, тажрибали мутахассислар кулиб қўяди холос. Албатта воқеа бундай бўлган эмас.

Ўзбекистон Қуролли кучлари, қисман собиқ Иттифоқ Қуролли кучларининг меъросхўридир. Айнан совет иттифоқида ишлаб чиқилган ўқитиш ва таёрлов услубларига биноан ҳозирги Ўзбек армиясининг асоси яратилди.

Хозирги кунда Ўзбекистон армияси жиҳозланган ўқотар қуроллар ва бошқа ҳарбий техника ҳам собиқ Иттифоқ меъросидир. Уларнинг бир қисми янгиланган. Қурол яроғнинг асосий қисми ўзбек ҳарбийларига яхши таниш бўлган Россия қурол яроғидир.

Байрам тантанаси - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Тошкентда Ўзбекистон Ҳарбий академиясининг 20 йиллиги нишонланди

1990 йиллар бошида Ўзбекистонда уч олий ҳарбий-таълим ўқув юртлари бор эди. Тошкент Олий Қўмондонлик, Чирчиқ Юқори Танк-қўмондонлик ва Самарқанд олий Автомобил-қўмондонлик ўқув юрти республикага ҳарбий кадрлар еткизиб берар эди. 

Айнан ана шу уч олий ҳарбий ўқув юртлари Республика армиясининг мутахассислар еткизиб берувчи ихтисослашган марказларига айланди.

1993 йилда Тошкент Ахборот технологиялари институтида, ҳарбий мутахассислар таёрлайдиган махсус радиоэлектроника факультети очилди. 1994 йилда Жиззах авиация ўқув юрти очилди. 1995 йилда армиянинг ҳақиқий юраги бўлган — Ҳарбий Кучлар академияси очилди. Ушбу акаемия бугунги кунда нафақат олий офицерлар таёрлаш билан шуғулланади, балким у ҳарбий стратегия ва доктриналар ишлаб чиқаришни ўзаро мувофиқлаштиради. 2012 йилда Тошкент Медицина академиясида Ҳарбий медицина факультети очилди.

Янги замон, янги таҳдидлар 

Совет Иттифоқи даврида думан аниқ, қуролли кучлар мамлакатнинг глобал стратегияси асосида бўлинган ва жойлаштирилган эди. Мустақилликдан кейин эса, Ўзбекистон учун энг долзарб вазифалардан бири бу янги замон ҳарбий таҳдидларига таёр бўлиш ва содир бўлиши мумкин бўлган ҳарбий амалиётлар саҳнасида ўз ўрнини топиш эди. Ўзбекистон ўз  Қуролли кучлари жойлашиш статегиясини жиддий равишда қайта кўриб чиқиб, янги стратегияга мос равишда мамлакат ҳудудида жойлаштирди. Бутунлай янги ташкилий-штаб тизимини ташкил қилди. 

Афғонистон Ўрта Осиёни портлатиб юборадими?

1990 йиллар бошидаёқ Ўзбекистонга таҳдид солаётган асосий хавф бу – Афғонистон ҳудудидаги террорчи ва экстремистик гуруҳлар бўлди. Вазиятни мураккаблаштириувчи ҳолатлардан бири бу Ўрта Осиё мамалакатлари ва Афғонистон чегарасининг катта қисми – тоғли ҳудудларда жойлашганлиги бўлди. Ўзбекистон армиясида ташкил қилинган янги қисмларга асосий талаблар бу –  чаққон, тез  ва асосий кучлардан узилган ҳолда самарали ҳаракат қилиш имконияти эди.

Сиёсат
Россия ва Ўзбекистон Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Шу сабабдан ҳам турли қўшн турлари ва ҳарбий бирикмаларни бошқариш  тизими тубдан ўзгартирилган эди. Уларни бошқариш Бирлаштирилган оператив штаб зиммасига юкланди. Ҳар бир стратегик ҳаракат йўналишда янги мустақил ҳарбий бўлинмалар ташкил қилинди. Биринчи навбатда Махус кучлар батальонлари ва Террорчиикка қарши кучлар бўлинмалари.

Ушбу бўлинмалар самарадорлигини ошириш мақсадида улар ихтиёрига вертолет техника бирикмалари топширилди. Бу ўз навбатида қисқа муддатли операциялар ўтказиш, жумладан давлат чегарасида наркотраффикни олдини олиш каби операциялар ўтказиш имконини яратди. 

Муддатли ҳарбий хизмат ўтиш шартлари жиддий равишда ўзгартирилди. 2003 йилда унинг муддати 18 ойдан 12 ойгача қисқартирилди. 2008 йилдан эса ҳарбий хизматга чақириш йилига бир мартотаба амалга ошириладиган бўлди – феврал – март ойларида. 

Танки Т-72 понтон кўприкдан ўтмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ислом Каримов муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақириқ ҳақидаги қарорни имзолади

Армия соҳасида яна бир янгилик – бу 2012 йилда Мудофаа вазирлиги қошида Жамоат кенгаши ташкил қилиниши бўлди. Ушбу ташкилотнинг энг охирги таклифларидан бири – бу Ўзбекистонда георгий тасмасидан воз кечиш бўлди. Уни ўрнига Ўзбекистон байроғини ишлатиш таклиф қилинмоқда.

Техника масаласи

Техника масаласи бўйича ҳам барча маълумот сир сақланиб келмоқда. Шунинг учун ҳам бу борада аниқ расмий маълумот йўқ. 

Бир қатор АҚШ ва Европа аналитика марказлари ҳамда очиқ матбуотдаги маълумотларга таяниб шуни айтиш мумкин: Ўзбекистон ҳарбий бюджети 2015 йилда 2,4 млрд долларни ташкил қилади. Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки ушбу кўрсатгич

Strategicdefenceintelligence.com хабар беришига кўра Ўзбекистон ҳарбий бюджети 2007 йилдан бери тўхтовсиз равишда ўсиб келмоқда. 2014 йилда Республика ҳарбий бюджети 2,2 млрд долларни ташкил қилган бўлса, 2015 йилда 2,4 млрд доллар ва 2019 йилга келиб ушбу кўрсаткич 3,4 млрд доларни ташкил қилиши керак. 

Ўзбекистон қуролли кучларида тахминан 65 минг аскар ва зобитлар хизмат қилмоқда.

Global Firepower маълумотига кўра, Ўзбекистон Қуролли кучларида бугунги кунда 420 танк, 143 ўзи юрар тўплар, 880 узоққа отувчи тўплар, 109 ёппасига ўқ узиш тизимларига эга. Ҳарбий ҳаво кучлари сафида эса 69 қирувчи самолётлар, 89 бошқа хил ҳужумчи самолётлар, 49 транпорт самолётлари ҳамда 65 оддий ва 25 жанговор вертолётлардан ва бошқа техникадан ташкил топган.

Ўзбек чегарачиси - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Ўзбекистон чегарачилари қирғиз чегарабузарларга қарата ўқ узди

Ҳозрги пайтда Ўзбекистонда армиясини қайта жиҳозлаш олиб борилмоқда. Ҳаво ҳужумига қарши воситалар, вертолетлар, зирҳланган машиналар, артиллерия тизимлари ва алоқа воситаларини янгилашга алоҳида эътибор берилмоқда. Шу билан бир вақтда Ўзбекистон Россиядан ҳарбий техника соҳасидаги боғлиқликни камайтиришга ҳам ҳаракат қилиб келмоқда.

АҚШ ёрдами

Ўган йил охирида АҚШ Ўзбекистонга миналар портлашидан кучли ҳимояланган 308 катта размерли зирҳланган автомобиль ва 20 зирҳланган таъмирлар ва эвакуация қилиш автомобиллари совға қилди. 

Ундан ташқари 2015 йил ўрталарида АҚШ армияси Ўзбекистон Чегара қўшинлари ихтиёрига 20 та тўлиқ узатмали, юқори ўтиш хусусиятига эга бўлган  MAN автомобилларини топширган эди.

АҚШ қумондонлиги ўзбек офицерларини кенгайтирилган дастур бўйича таёрлаши ҳақида ҳам хабар берган эди.

Россия – барибир асосий ҳамкор

Россиянинг Р-73 ҳаво-ҳаво русумли бошқариладиган ракетаси - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Россия ва Ўзбекистон Р-73Э ракеталарини сотиб олиш бўйича контракт имзолайдилар

Шунга қарамасдан, кейин ўнлаб йиллар давомида Россия  Ўзбекистон учун асосий ҳарбий техника еткизиб берувчиси бўлиб қолиши кутилмоқда. Бу соҳада энг охирги шартномалардан бири бу Ўзбекистон томонидан Россиядан энг янги “ҳаво-ҳаво” русумли Р-73Э авиация ракеталари сотиб олиш бўлди. 

Шу билан бирга ҳарбий-таълим соҳасида ҳам мунособатлар ривожланиши кутилмоқда. Бугунги кунда юзлаб ўзбек офицерлари Россиянинг ихтисослашган олий ўқув юртларини битириб чиқмоқда.

2014 йил охирида Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга бўлган ташрифи чоғида, Ўзбекистоннинг Россия олдидаги қарзи қайта кўриб чиқилиши Ўзбекистон ва Россиянинг келажак ҳамкорлигига катта имконият яратди, жумладан ҳарбий-техник соҳада ҳам. 

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала