Олмалиқ КМК Россияда ишлаб чиқарилган ускуналар билан жиҳозланди

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишТоғ-кон мажмуасининг майдаловчи бўлинмаси
Тоғ-кон мажмуасининг майдаловчи бўлинмаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда чиқарилаётган кумушнинг 90 % ва олтиннинг 20% Олмалиқ КМК ишлаб чиқаради.

ТОШКЕНТ, 14 янв  — Sputnik. Олмалиқ кон-металлургия комбинати қиймати 118 млн $ бўлган ускуналар ва конвейер комплексини ўрнатишни якунлади, деб хабар берди корхона вакили.

“Лойиҳа доирасида учта шарсимон тегиромон ва узунлиги 1,2 км бўлган, тўққиз босқичдан ташкил топган автоматлаштирилган конвейер комплекси ўрнатилди”, — деди вакил.

Қиймати 118 млн $ бўлган лойиҳа Олмалиқ КМКсининг бўлаклаш ва майдалаш цехларини қайта жиҳозлашни назарда тутган эди. Асосий технологик ускуналар еткизиб берувчиси вазифасида Россиянинг Сызрань шаҳрида жойлашган ОАО “Тяжмаш” корхонаси иштирок этди. Қиймати 73,9 млн доллар бўлган шартнома 2012 йил охирида имзоланган эди.

Олмалиқ КМК маълумотларига қараганда мажмуани замонавий ускуналар билан жиҳозлаш натижасида унинг қуввати 20%га ўсиб йилига 35 млн тонна рудага етади. Корхонанинг асосий хом-ашё базаси Калмакир ва Сари-Чеку конлари бўлиб қолмоқда.

Лойиҳа молиялаши Ўзбекистон Тараққиёт фонди кредити 80 млн $, Ипотека банкидан кредит – 32 млн $ ва ОКМКнинг хусусий маблағи – 6 млн $ эвазига амалга оширилди.  

Олмалиқ КМК – Ўзбекистонда ягона мис ишлаб чиқарувчи корхонадир. Корхона хом-ашё базаси вазифасини Тошкент вилоятидаги Калмакир ва Сари-чеку мис-порфирсимон рудалар кони, Жиззахдаги Уч-кулач қўрғошин-рух-барит рудалар кони ва Қашқадарё вилоятидаги Хандиза полиметалл рудалар кони  ташкил қилади.

КМК тозаланган мис, рух, металл ва қўрғошин концентрати ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Ўзбекистонда чиқарилаётган кумушнинг 90 % ва олтиннинг 20%  ОКМК ишлаб чиқаради.

 

Янгиликлар лентаси
0