Қутқарувчилар Енисей дарёсидан 20 йил олдин йўқолган одамлар танасини топишди

© Sputnik / Сергей Субботин / Медиабанкка ўтишКрасноярскдаги кўприк.
Красноярскдаги кўприк. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
1995 йилда дом-драксиз йўқолган деб эълон қилинган эркак ва аёлнинг таналари Енисей дарёсида чўктирилган автомобил ичидан топилди.

 

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Россиялик қутқарувчилар, ўқув-машғулот вақтида Енисей тубига шўнғиш чоғида дарёнинг Красноярскка яқин жойида, 20 йил олдин дом-дараксиз йўқолган эркак ва аёлнинг танасига дуч келдилар. Уларнинг таналари чет эл русумидаги автомобилда бўлганлиги маълум, хабар қилади Ички ишлар вазирлиги Красноярск бўлими расмий вакили Владимир Юрченко.

"Сувга шўнғиш чоғида лойқа билан тўлиб қолган машина, унинг ичида эса таналар борлиги аниқланди. Мавжуд маълумотларга қараганда, таналар 1957 йилда туғилган эркак ва 1965 йилда таваллуд топган аёлларга тегишли. Улар 1995 йилда дом-дараксиз йўқолган деб эълон қилинган эди. “Улар Киров туманидан қаёққадир йўлга чиқиб, дараксиз йўқолган эдилар”, — деди Юрченко.

Ушбу иш юзасидан 1996 йилда жиноий иш қўзғатилган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0